#Хазон_бўлган_гул: Мусибат етганда сабр қилиш айтишгагина осон. Бу вақтда ота она ичида нима ўтаётганини ўзи билади ҳолос. Дилнавоз опа сабрли бўлди. Боласини ортидан тинмай дуо қиларди. Ўғлини кийимини ҳидлаб йиғласада кўпроқ унинг ҳаққига дуолар қилиб боласига озор етказмасликка ҳаракат қиларди. Қизларини ҳам шунга чақирарди. Кўпчилик тушунмайдиган аёллар Дилнавоз опани тошбағирликда айблаб кетишди.
- Кўрдизлами шу ҳам онами, боласи ўлдию овози чиқмайдия?
- Ҳа нимасини айтасиз жуда бағритош экан.
- Қўйсангизчи. Ҳозир ўзи билади жони. Унга осон эмас. Ҳеч кимни бошига бу кунлар тушмасин. Кўрмадингизми зўрға турибдию.
Ораларида бир тушунганроғи қолганларига дакки берди
Ўзи азалдан ҳам тазияхона эмас ғийбатхона бўлади. Тазия билдириб кетишгач, кета кетгунча муҳокама қилишади. Дилнавоз опага эса ҳозир одамларни сўзи муҳим эмасди. У жигаргўшасини ортидан дуо қилиш билан банд.
Эртасига эса Матлуба ва дугонаси Хумора Латифани уй рақамини топиб қўнғироқ қилишди.
Гўшакдан Латифанинг ҳастаҳол овози эшитилди.
- Ало.
- Ассалому алайкум. Латифаларни уйими?
- Ҳа мен Латифаман. Матлуба сенми?
- Ҳа мен. Тинчмисан? Ўтган куни бирдан кетиб қолдинг?
Майитни олиб чиқиб жаноза ўқишди. Қабрга ҳам Бакир акани ўзи қўйди. Ўша онда дунёда Бакир акани табири бўйича бадбахт одам йўқ эди.
Қабр бошида анча вақт турган Бакир акани укаси бир амаллаб у ердан олиб кетди. Уйга келган ота юрак бағри қон эди. Юрагидаги мусибатга давони қаердан излашни билмасди. Бир кунда қадди букилиб қолди. Бир кунда орзулари армон бўлди. Ҳаммадан ҳам хотинини аҳволи ёмонлигига куйинарди. Уни қандай овутади энди.
Уйга келганда майит ҳаққига тиловат ва амру маруф бошланди.
фарзанд доғи қанчалар оғир бўлишини ҳар ким яхши тушунади. Ота-онанинг фарзанди бу дунёга келгунча ва келганидан кейин чеккан машаққатлари, қилган орзу-умидлари қанчалигини ҳам ҳамма яхши билади.
Ота-онага қўз қувончи, умид ғунчаси бўлиб турган жигаргўшаси бу дунёни тарк этса, умид ғунчаси сўнса, ота-онанинг ҳоли нима бўлишини тасаввур қилиш қийин эмас.
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмонлардан кимнингдир учта ёш боласи ўлса, унга қасамни оқлаш учунгина олов тегади», дедилар».
«Батаҳқиқ, сен дўзахдан мустаҳкам қўрғон билан ҳимояланибсан», дедилар».
Шарҳ: Яъни учта боласини кўмган аёл тўртинчисини туққандан сўнг унга узоқ умр, хайр-барака тилаб, дуо олиш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлнинг кўнглини кўтариб, «Агар учта боланг ўлган бўлса, дўзахдан жуда қаттиқ, мустаҳкам тўсиқ билан тўсилган экансан, жаннатий бўласан», деган башоратни айтган эканлар.
Демак, бу ҳадисда (Аллоҳнинг Ўзи сақласин, ҳеч бир бандани фарзанд доғига қўймасин) мабодо Аллоҳнинг иродаси кетиб, шундай ҳолатлар бўлиб қолса, мўмин-мусулмон одам сабр қилишга чақирилмоқда.
Холид Абсийдан ривоят қилинади:
«Ўғлим вафот этди. Бундан жуда қаттиқ хафа бўлдим.
«Эй Абу Ҳурайра! Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан бирор нарса эшитганмисан? Ўлганларимиз ҳақида кўнгилларимизни кўтарадиган нарса борми?» деб сўрадим.
«Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Кичкинтой фарзандларингиз жаннатнинг эркатойларидир», деганларини эшитганман», деди».
Бошқа ривоятда келган қўшимчада: «Улардан бири отасини учратиб, кийимининг бир тарафидан тутиб, жаннатга киритгунча қўйиб юбормайди», дейилган.
Демак, мўмин-мусулмон банданинг вояга етмаган ёш боласи вафот этса, бу болалар жаннатнинг эркатойлари бўлар экан.
Бошқа ривоятларга кўра, уларнинг жаннатдаги эркатойлиги шу эканки, «Қани, жаннатга кир», дейилса, «Олдин отам кирсин, олдин онам кирсин, кейин мен кираман», дейишар экан.
Фарзанди ўлган ота она бу мусибатга сабр қилса унга жуда катта ажр берилади. Ўлганни ортидан ўзини уриб йиғлаш эса гуноҳларни баттар кўпайтиради.
Ўша куни ким бозор борганию ким керакли нарсаларни олиб келганини билмайди. Дилнавоз опага мажбурлаб ярим косагина шўрва ичира олишди ҳолос. Бакир ака эса оғзига сув ҳам олгани йўқ. Ўзи дарддан азоб чекаётган бир вақтда боласини йўқотиш азоби яна ҳам уни чўктириб қўйганди. Ўлсам ортимда қолади. Онасига суянчиқ бўлади деб бироз бўлсада кўнгли хотиржам эди. Эндичи энди нима бўлди? Боласи ўзидан из ҳам қолдирмай чин дунёга равона бўлди.
Воқеа аслида бундай бўлган эди. Қаю! тракторчи доим ичиб юрарди. Ичган вақтлари одатда таракторини ҳайдамасди. Бугун нима жин урдию таркторини ҳайдаб чиқди. Рулга ўтиргандан сўнг уйқуси келади бошлади. Ухлаб қолиб ҳеч нарсани билмай. Бошқарув қўлдан кетган он велосипедда келаётган Муроджон томон рул бурилиб кетди. Муроджон ўша онда зарбдан учиб кетди. Мўъжизани қарангни ҳеч бир ери тирналмаган. Одамлар ўша заҳоти кўриб тез ёрдам чақиришди. Қаюм тракторчи ҳам трактордан тушиб кетган. Уни эса ахволи ачинарли эди. Трактор бориб деворга урилган, Малик акани янги қад кўтарган меҳмонхонаси тенг ўртадан дарз кетганди. Қаюм ака ва Муроджонни тез ёрдам олиб кетди. Машинадаёқ Муроджонни юраги тўхтагани аниқ бўлиб бўлганди. Қаюм акани эса бошидан қон оқиши тўхтамасди. Касалхонага етиб боргунча тез ёрдам машинасини ҳам қон қилиб юборганди.
Латифа ўзида куч тўплаб укаси ётган жойга кирди. Беозоргина ухлаб ётарди гўё. Аммо укасини қўлини ушлаганда сесканиб кетди. Қўли жуда жуда совуқ эди. Укаси аввалгиданда кўркамлашиб кетганди. Худди жилмайганга ўхшаб ётарди. Укасини қучиб унсиз йиғлади. Узоқ вақт шу туришда турди. Кун кеч бўлгани учун майитни кўмиш эртага қолдирилди. Кечаси билан эса Қуръон тиловат қилиб чиқишди.
Айни пайтда Бакир ака ўзи севиб эшитадиган шоирнинг ёзган шеъри нақадар ҳақ эканига амин бўлаётганди.
Ҳар кимнинг ҳам сочларига оқ тушсин, Ажин тушсин юзларига, дог тушсин. Ҳар кимнинг ҳам қувват кетиб белидан, Қолларига асо — бир таёқ тушсин. Иймони соф, юзга кириб ёруг юз, Тойлар кориб елкасидан тог тушсин. Жисмига сонгги сафар олдидан Оз боласин қўлидан тупроқ тушсин...
Бакир акани қабрига энди боласи тупроқ ташлай олмайди. Энди у ўғлини кўмади. Жигарбандини ерга қўяди. Ё Аллоҳ ҳаммаси ёлғон бўлса эди. Боласи эмас ўзи ўлганда эди. Дунёга келиб ҳали нима кўрди бу йигитча. На бир орзуси ушалган, на бир мақсадига ета олган. Ўзиданку из қолмади. Ўғлини тўйини кўра олмади. Биздан кейин опаларини йўқловчиси бор дея хурсанд бўлганди. Мана энди уларга ҳал тиргак бўлувчи Муроджон чин дунёга кетди.
Эртасига эса кириб Муроджон билан кириб рози ризочилик сўрашди.
- Болам сендан розимиз, биздан рози бўлиб кет.
- Болажоним сендан мингдан минг розиман. Қабрингда тинч ёт.
Бирин кетин опалар ҳам хайрлашишди. Шундан сўнг Муроджонни ювғучи келиб поклашга кириб кетди.
Қизлар онасининг талаби билан овоз чиқармай йиғлашарди. Ораларида битта амакисини хотини уларга дакки берди.
- Қанақа замонга қолдик а? Наҳотки укаларизга жониз ачимаса, ҳозир Муроджон бир соатгина меҳмон. Шу бир соатни ичида овозларизни ичга ютиб йиғламай ўтиришга уялмайсизми? Қани баландроқ йиғланг. Битта укангиз бор. Қанақа опасиз?
Қизлар бир бирларига қараб нима қилишни билмай қолишди.
Ҳай
риятки отинойи янганинг гапини эшитиб қолди.
- Сиз ўйлаб гапиряпсизми? Овоз чиқармай йиғланг. Аллоҳнинг қадарига рози бўлинг. Бергувчи ҳам олгувчи ҳам ўзи. Нима яхши, нима ёмон эканлигини ёлғиз угина билади. Таҳлил айтинг. Майитга фойдаси тегади. Зинҳор бақириб йиғлай кўрманг. Бу ўзингизга ҳам майитга ҳам озор етказади.
Мусибат вақти савоб умидида Сабр қилиш керак. Отинойи тиловат қилишга киришди. Шундан сўнг ҳамма таҳлил айтишга киришиб кетди. Энг ёмони кейин бўлди. Майитни олиб чиқиб тобутга солишаётганини кўрган онаи зор ўзини тутолмади. Хушини йўқотди.
#Хазон_бўлган_гул: Қобил Матлубани қийналмасин дея кийим кечакларни ўзи олиб беришга қарор қилди. Якшанба кунлари икковлашиб бозор чиқишар ва Қобил қизга керакли нарсаларни олиб берарди. Матлуба қанча рад этмасин барибир мени уйимга борасанку дея уни ҳаражат қилдирмасди.
- Қобил ака негадир шу кунларда юрагим ғаш.
- Гулим нима бўляпти? Бирор жойинг оғрияптими?
-Йўқ, қанақадир ёмонлик содир бўладигандай туйилаверади.
- Яхши нарсаларни ўйла. Ёмонликларни ҳаёлингдан чиқариб ташла.
- Ҳаракат қиламан. Аммо барибир нимадир юрагимни сиқяпти.
- Буни йўли оддий юр сени китоблар оламига олиб бораман.
- Войййй қандай яхши. Рахмат сизга.
- Китоб ўқишни яхши кўрасанку, ўқисанг анча чалғийсан.
Қобил иложи борича Матлубани кўнглига қарарди. Энг яхши нарсаларни қизга илинарди. Келажакда нималар қилишлари ҳақида режалар тузишар, бирга бўлсалар вақт қандай ўтганини билмай ҳам қолишарди.
- Хумора Латифадан дарак борми?
- Билмадим ўша куни шошилиб кетгани. Кейин қайтиб кўрганим йўқ.
- Ергина ют син Қаюм тракторни, уйи куйсин бу ифлосни. Ичиб олиб тракторини миниб чиққан экан. Укамни бошини еди... Укамни жувонмарг қилди... Юракларим ёниб кетяпти... Латифа айт қандай чидаймиз?
- Қизим мени она десанг овозингни чиқариб йиғлаганингни эшитмай. Болам... Болам қийналмасин... Унга азоб бермайлик... Ўзингни ҳам лаънатга қолдирма. Таҳлил айт. Бор таҳорат олиб чиқиб фақат таҳлил айт. Укангга... Бундан бошқа ёрдам бера олмаймиз...
Диланвоз опа деворга суянганча кўзларини юмди. Ҳозир уни юрак бағри куйиб кетганди. Дунёларга сиғмай кетаётганди. Қанийди қўлидан келса, ўз жони эвазига боласини сақлаб қоларди. Юрагини бир парчасини қаро ер бағрига топширмасди.
Kayklarimiz kamku bormisila opalarim singillarim gʻoyibona bolsa ham sizlarni borligilarni sezib tursam degandm.
Kanalimizda hato kamchiliklar bolsa bemalol aytilar toʻgʻrilashga harakat qilaman qoʻldan kelgancha . Chunki menga bilinmagani tashqaridan kuzatgan odamga yaxshi bilinadi tortinmelar toʻgʻri qabul qilaman❤️ Menga haqiqat lar yoqadi ❤️❤️❤️
Қушларнинг лашкар устида қора булутдай тўдалашиб айланишганини ва сўнгра кўп вақт ўтмай тарқалиб кетишганини кўрдилар, холос. Неча кундир ҳаяжон ва қўрқув ила кутилган душман аскарлари Маккага ҳужум қилмадилар. Бир неча киши яширинча хабар олиб келиш учун йўлга чиқди. Йўлда бир кўр одамга дуч келдилар. Судралиб юрар эди у. Маълумот олиш мақсадида сўроққа тутилган бу одам филоон Унайс эди. Бўлиб ўтган барча воқеаларни ундан билдилар. Абраҳага ва лашкарига берилган бу жазо барча арабларнинг Каъбага бўлган муҳаббат ва ҳурматларини янада орттирди. Унга қарши чиққанларнинг мутлақо мағлуб бўлишига энди ҳеч шубҳа қолмаган эди. Абобил қушлари воситасида Абраҳа ва лашкарига муҳаррам ойининг 17-кунида (феврал ойининг охирида) берилган жазо кўп йиллар инсонларнинг хотирасида қолди. У йилга «Фил йили», маҳв этилган лашкарга «Асҳоби фил», рўй берган бу воқеага эса, «Фил воқеаси» дея ном берилди. Абобил қушлари учиб кетгач, осмон қузғунлар билан тўлди. Йилларча есалар ҳам тугамайдиган хазинага рўбарў бўлган бу йиртқич қушлар севинч ила қийқирганча роса байрам қилдилар. Бу дахшатли манзарани маккаликлар ҳам кўрдилар. Абобил қушлари отган тошларни хотира ўлароқ олиб кетиб, фожиали манзарани кўрмаганларга кўрсатдилар. Кўрганлар ҳайрон бўлишар, бу қадар кичик тошлар билан инсонларнинг бадани илматешик бўлганига, улуғвор лашкарнинг кунфаякун этилганига хеч ақллари бовар қилмас эди. «Нима бўлганда ҳам Оллоҳнинг берган жазоси», дея тасалли топгандек бўлдилар. Кейин осмон қора булутларга тўлди. Чақмоқ чакди. Челаклаб қуйган шиддатли ёмғир ёғиб, селга айланди. Ёмғир ва сел ёғиб ўтгач, қузғунлар ундабунда ётган бирикки жасаддан бошқа жасад тоиолмадилар. Бу ҳодисадан таъсирланган шоирлар шеърлар битдилар. Оллоҳ номига қурбонликлар сўйилди. Каъба тавоф қилинди. Асли маккалик бўлган қурайш қабиласининг бошқа қавмлар олдидаги эътибори янада кучайди. Уларни «аҳлуллоҳ» (Оллоҳнинг дўстлари) деб атай бошладилар. «Фил воқеаси» кўп йиллар мобайнида тарихнинг бошлангичи ўлароқ ҳисобланиб келинди. Маҳмуд лақабли баҳайбат фил Нуфайл ибн Ҳабибнинг ҳурмати учун чўкмаган эди. Унга Каъба томон қадам босмаслик буйруғи илоҳий даргохдан келган, Маккага борадиган йўл унга ва ортидаги лашкарга илоҳий тақдир ила беркилган эди.
Davomi ertaga 18:00da sizlardan layk kutaman😍❤️❤️
⃟⃖⃗🦋 🅹🆄🅵🆃🅻🅸🅺🅻🅰︎🆁 🆄🅲🅷🆄🅽 💜⃟⃖⃗ @islom_qizlari kanalida boʻling
— Онажон,вой-дод!.. Биринкетин оҳу фарёдлар ортаверди. Қўлини ушлаган одамга қарадилар. Билаги тешик, қон отилиб чиқарди. Нўхатдан кичик, мошдек келадиган, пишган ғиштнинг ушоғи сингари қаттиқ бир тош бор эди қўлида. — Нима бўлди, оғайни? — Ким отди сенга? Аммо бу саволни бердилару ўзлари ҳам бақира бошладилар. Чунки кушлар тепадан ёғдираётган тошлар уларга ҳам насиб этган эди. Метин тошчалар дуч келган одамнинг вужудини тешиб юбораверди. Икки дақиқадан кейин бутун бошли лашкар нима қиларини билмай, шошилиб қолди. Ерда типирчилаётганлар, у ёқдан бу ёқка қочаётганлар, кўлига тушган нарсани ўзига қалқон қилиб сақланишга бехуда уринаётганлар ва жигарлари узилаётгандек бўкираётганлар сонсаноқсиз эди. Лашкар қаерга қочишини билмай сарсон ҳолда: — Нуфайл... Нуфайл... — деб бақирар эди. Нуфайл худди шу воқеалар содир бўлишини олдиндан билгандек қочиб кетиб, жонини сақлаб қолган эди. Нуфайл уларга қутулиш йўлини кўрсатадигандек, уни қидираётган эдилар. Лекин энди кеч. Қудрат қўли билан отилган ўқлар ёйдан чиқиб нишонга теккан эди. Каъба соҳибининг тенгсиз қудрати олдида улуғвор лашкарнинг тиз чўкишдан ва бу мусибат қаршисида фарёд чекишдан бошқа чораси қолмаган эди. Абраҳа бир оз аввал завқ билан томоша қилган қушларнинг энди қай тахлитда устларига фалокат ёғдираётганини кўриб, барча режалари пучга чиққанини, жон сақлаб қолиш чорасини излашдан ўзга йўли қолмаганини сезди. Кўз ўнгида хайбатли ва нуроний қария иайдо бўлгандек бўлди. У туяларини олиб кетишга келган ва Каъбани ҳақиқий эгасига топширган Абдулмутталиб эди. «Мана, кўрдинг. Каъбанинг соҳиби мулкини шундай муҳофаза килади», дегандек бўлди унга. Отидан тушмоққа уринди. От унинг тушмоқчи бўлганини билгандек, чўкди. Аммо у қушлар ёғдираётган тошлардан бир нсчаси теккани учун мажбуран чўккан эди, буни Абраҳа англади. Шўрлик отга теккан тош унинг бутун вужудини тешиб ўтган эди. Абраҳа чодирга қараб чопди. Аммо тиззасида бирдан пайдо бўлган кучли оғриқ уни жойига михлаб қўйди. Бошқа бир тош эса, қўлини тешиб ўтди. Энди қутулишнинг иложи йўқлигини англаб етди. Осмон маҳшар қадар тўполон эди. Қалдирғоч катталигидаги беҳисоб қушлар тўдатўда бўлишиб учиб ўтишарди. Ерда жон берастганлар, ўлганлар қалашиб ётарди. Додфарёдлар, инграшлар мудҳиш шовқин ҳосил қилди. Беш дақиқа ўтарўтмас майдонда тик турган бирон жон қолмади. Барчаси ўрилган буғдой боғлари каби ерга ястандилар. Ҳар бирининг танаси илматешик бўлиб кетган. Қушлар бутун лашкарни шу тарзда маҳв этгач, астасекин таркала бошладилар. Аммо лашкар орасида унинг тарқалаётганини кўрувчи бирон одам зоти қолмаган эди. Аксарияти ўлган, баъзилари жон бермокда эдилар. Бир қисм аскарларнинг тақдирига ажал битилмаган, бу мудҳиш манзаранинг шоҳиди сифатида тирик қолишлари истанилган эди. Улар Абраҳанинг бошқалар сингари бадани илматешик ҳолда ётганини кўрдилар. Эмаклашга ҳам ҳоли йўқ эди унинг. Қаеридан ушласалар, тўкилиб кетаман дерди. Бир матога солиб, соғ қолган туялардан бирига юкладилар ва Санъо шаҳри томон йўлга тушдилар. Абраҳа орасира: «Ҳали келмадикми?» деб сўраб қўяр эди. Бу йўл унга дунёни етти марта айланаётгандек жуда узун кўринди. Ниҳоят, олисдан Санъо шаҳрининг хурмозорлари кўриниб, мужда берилди. Лекин Абраҳага бу хабарни зшитиш насиб этмади. Чунки ажали етиб, дунёдан ўтган эди. Оллоҳнинг Байтини вайрон қиламан деб йўлга чиққан Абраҳа ҳаётининг сўнгги кунларини ҳеч вақт хаёлига келтирмаган шундай сафолат ичида тамомлади. Байтуллоҳга қарши очган урушида аччиқ мағлубиятга учради. Мисли кўрилмаган катта бир лашкарнинг қўмондони ва Яман султони бўлмиш Абраҳага қасамини амалга ошириш насиб этмади, балки мағлуб ва паришон ҳолда жасади Санъога қайтиб келди. Умрининг сўнгида илматешик вужуди чириб, сасий бошлаган, ўзидан ўзи жирканадиган ҳолга тушган эди у. Яшаган тақдирда ҳам, ҳаёти ўзи учун, уни олиб келганлар учун туганмас бир фалокат бўлур эди. Абраҳанинг ўлганини эшитганларнинг юзларида «Хайрият қутулдик», деган маънода мамнуният балқиб турарди. Абдулмутталиб ва яқинлари лашкарнинг келишини кутар эканлар, устларидан тўдалашиб ўтган беҳисоб абобил қушларининг қайси амрга биноан учиб кетаётганидан бехабар эдилар.
Ёрдамчиларни ҳам чақириб, филни биргаликда турғазмоқчи бўлдилар. Лекин на ёрдамчиларнинг ғайрати, на Унайснинг пешонасидан оқаётган терлар ва на танасига урилган зарбалар жониворни жойидан қимирлата олди. Абраҳа асаби бузилиб, жиғибийрон бўлиб, нима қиларини билолмай қолди. Борган сари ғазаби ошган Абраҳа кўлидаги найзасини филнинг бурнига санчди. Бурнидан қон отилиб чиқди, ҳайвон ўрнидан сакраб турди. Бироқ олдинга қадам ташламади. ― Нариги томонга бурчи, — деди бириси филбонга. Шунда ўнгга ўгирилди. Абраҳа кулимсиради. Чунки фил юра бошлаган эди. Орқага юрди, чапга қайрилиб юрди. Қайсарлиги тугагандек эди. Аммо Каъба томонга йўналтирилган заҳоти фил турган жойига михлангандек бўлдиқолди. Макка томонга бир қадам ҳам қўймади. Яна ўнгга, чапга, орқага юргизиб кўрдилар, юрди. Макка томонга эса, қайрилар эдию, ҳеч юрмасди. Шу вақт Абраҳанинг зеҳнида чақмокдек бир овоз чақнади: «Мен туяларнинг эгасиман. Байтни эса, эгаси қўриқлаб олади». Демак, филнинг Макка тарафига қадам ташлай олмаётгани Байтнинг кўринмас соҳибига алоқадор бир ҳикматданмикан! Энди Абраҳанинг олдида икки йўл турарди: ё филни бу ерга ташлаб, лашкар билан Маккага ҳужум қилиш, ёки бутун лашкарни олиб ортга қайтиш. Аммо шунча азиятлар Макка остонасига келганда орқага қайтиш учун чекилдими? Бу муаззам лашкар катта мақсад билан тўпланган, ахир. Абраҳа филни шу ерда қолдириб, олға юришга қарор берди. Шу вақт уфқда пайдо бўлган бир тўп қора нарса эътиборини тортди. Бу қора борган сари яқинлашиб келаётган қушлар тўдаси эди. — Бу томондан ҳам келаётирлар. Абраҳа ўгирилди. Ўнг томондан ҳам бир тўда куш яқинлашмоқда эди. — Қалдирғочга ўхшайди. — Иўқ, булар абобил кушларидир. ― Қаранглар, бу тарафдан ҳам келаётирлар. — Демак, ҳаммаси бизнинг устимиздан учиб ўтишади. ― Устимизни ишқилиб ифлос қилишмасинда... Фил эсдан чиқиб, лашкар ҳар тарафдан учиб келаётган қушларга тикилиш билан овора эди. —Умримда кўрмаганман бунақасини. —Орқа томондан ҳам келаётирлар қупш қурмагурлар. —Толеи бор биронтамизнинг бошимизга нимадир ташлаб кетар. — Э, толеъ бизда нима қилсин... Қушлар жуда яқинлашиб қолди. Лашкарнинг устига келди. Шу пайт бир фарёд эшитилди
— Хўш, менинг калисом муҳташам бўлса, нега араблар ўша тош иморатга бунчалик кучли муҳаббат кўядилар?! — Султоним, бу Байт ҳларга катта боболари Иброҳим пайғамбардан қолган. Ўша вақтлардан бери муқаддас ва муборак ҳисобланади. Тош учун эмас, ўша пайғамбардан қолган қудсий мерос ва омонат бўлгани учун бу Байтга шу қадар қаттиқ боғланганлар. — Тушунарли. Демак, токи у Байт мавжуд бўлар экан, менинг калисомга рағбат қилинмайди, шундайми?! Одамлар кетгач, Абраҳа отини ҳозирлашларини буюрди. Калисога бориб, уни тўйибтўйиб томоша қилмоқчи эди. Калисога яқинлашгач, шовқинсуронга дуч келди. Калисо хизматчиларининг юзларида қўрқув излари намоён эди. Худди улар подшоҳнинг ташрифидан норози каби. Қандай воқеа юз бергани бирор дақиқа ўтгач, маълум бўлди. Хуш бўйлар таратсин, дея атирлар, мушку анбарлар септирган калисосига бир одам ҳожат чиқариб кетибди! Буни эшитган Абраҳа дабдуруст ўзини тушдами ё ўнгдами эканлигини билолмай қолди. — Қўлимни тишлачи? — Ие, султоним, бу нима деганингиз?! — Тишла, қаттиқ тишла! У одам буйруқни бажарди. — Бўлди, етар. Ҳа, бу туши эмас, ўнги эди. Юзи қўрқинчли даражада ўзгарди. Хизматчиларнинг ранглари оқарди ва бошлари устида ўлим шамоли эсаётганига шубҳалари қолмади. — Бу қандай разолат?! Сизнинг бу ердаги вазифангиз нима?! Бошлари эгилди. Жавоб бермадилар. — Тезда қидирилсин! Зиёратчилардан бири: —Султоним, эрталаб Кинана қабиласига мансуб бир одамнинг бу ердан чиқаётганини кўрдим. Унинг сўзлари тўғри эди. Уша Кинана қабиласи кишиси бу қилғилиқни қасддан қилган. Каъбанинг обрўйини синдириш мақсадида қурилган калисога нисбатан арабларнинг қараши шундай. Яъни, «араблар учун бу калисо кенг ва чиройли бир ҳожатхона бўлиши мумкин, холос», демоқчи бўлган. Абраҳа бу гапга бутун қалби ила ишонди. Чунки Яман диёрида яшовчи ҳеч бир одам бу ишни қилишга журъат этолмасди. Кинаналикни бо1иқалар ҳам кўришган эди. Қидирдилар, аммо тополмадилар. Топилса ҳам, фойдаси йўқ эди. Чунки бу ишни у қилмаганида ҳам, бошка бирови қилган бўларди. Абраҳа калисодан чиқар экан, саройдаёқ зеҳнига жойлаштириб қўйган «Каъбани бузиш» режаси янада кучайди ва бу ниятимни муқаррар амалга ошираман, деб онт ичди. Бир томондан, мақсадини қўшни Ҳабаш ҳукмдорига билдириб ёрдам сўради; иккинчи томондан, ўз лашкарини юришга тайёр бўлишга буюрди. Ҳабашистондан келган ёрдамчи аскарлар билан бирга «Маҳмуд» лақабли улкан фил ҳам бор эди. Шундай қилиб, жами ҳисоби олтмиш мингга етган лашкар билан йўлга чиқди. Йўлда бир қанча қабилалар унга бўйсунди. Булардан Шахдон ва Нахис қабилаларининг раиси Нуфайл ибн Ҳабибни ўлдирмоқчи бўлган эди, йўл кўрсатувчилик қилиш шарти билан ўлдирмади. Узоқ давом этган сафардан сўнг Муғаммис деб аталган жойга, Абу Риғол ўлган жойга етиб келди... Абраҳа ётоғида ўтган кунларни ўйлаб ётар экан, тонг отай деб қолган эди. Енгил бир уйқу босди, астасекин юмилган кўзлари уйқута таслим бўлди. Абраҳа яхши ухлади. Тонгга қадар паришон ҳолга келган зеҳнини охири уйқу элтиб, ором олди. Кеч уйғонди. Нонушта асносида ҳаяжонини яшира олмади. Дарҳол лашкарга юришга амр берди. Сафнинг энг олдидан улкан фил жой олди. Йўғон бақувват хартуми билан Каъбани йиқитиши кутилмокда эди. Араблар балки у Байтни сўнгги маротаба тавоф қилиб видолашаётгандирлар. Тайёргарликлар тугади. Бу орада Нуфайл ибн Ҳабиб филга яқинлашиб: «Эй Маҳмуд, чўк. Соғсаломат келган жойингга қайт. Чунки сен Оллоҳ ҳаром қилган, қўл теккизилмоғи манъ этилган ҳудудда турибсан» дедида, жуда тезлик билан тоққа қараб чопиб кетди. Абраҳа ҳозирланган отига минди ва юришга буйруқ берди. Филнинг эгаси Унайс филга юришни амр қилди. Аммо фил ётган жойидан қимирламади. Унайс қўлидаги таёк билан филни енгилгина урди, жонивор барибир қимирламади. Яна урди, яна урди, ҳеч турадиганга ўхшамади. Абраҳа отининг устида виқор ила туриб, филнинг ўрнидан қалқишини кутмокда эди. Ниҳоят, сабри тугади: — Тезроқ турғаз бу ҳайвонингни! — деб бақирди. Унайс буйруқни бажармоқ ниятида таёқни бор кучи билан филга урди. Бироқ бунинг ҳам натижаси бўлмади. — Аҳмоқ, филни шунақа тарбиялайсанми? — Ҳеч бундай одати йўқ эди, султоним, унга нима бўлганини тушунолмаяпман.
Оллоҳга юкиниб, маҳзун сас ила дуо этди: — Оллоҳим, банданг ўз ашёрўзғорини қўриқлашга интилади. Сен ҳам ўз мулкинг — Байтингни қўриқла. Уларнинг хочлари, кучқувватлари сенинг қудратинг устидан асло ғолиб келолмайди. Агар уларнинг хоҳиши бўйича бизни улар билан қибламиз олдида ёлғиз ташлаб қўйсанг, бу ҳам сенинг ишингдир. Абдулмутталиб шу сўзларни айтар экан, ёнидагилар ҳаяжон ичида «Омин» дедилар. Кўнгиллардан чиқаётган ниёзлар олий даргоҳга юксалар, бутун Макка халқи Абу Кубайс тепаларида қўл очиб, бу дуоларга жўр бўлишар эди. Кейин юзта туя келтирилиб, қурбонлик учун нишон урилди ва Каъбанинг ёнига кўйиб кетилди. Каъбага ҳужум қилганлар бу ҳайвонларни сўйиб есалар, бу ноҳак ҳаракатлари учун Оллоҳ улардан интиқом олади, деган тушунча билан шу иш қилинди. Абдулмутталиб ва шериклари Каъбани асл соҳибга омонат этиб топширгач, тоғларга қараб кетдилар ва душманнинг шаҳарга келишини пойлай бошладилар. Абраҳа ярим кечада уйғонди. Кўзлари чодирнинг тепасига тикилган эди. Нафас олиши тезлашди. Юраги ҳам тез ура бошлади. Зеҳнини ҳали ҳам ўша сўзлар эгаллаб олган эди: «Мен туяларнинг эгасиман. Байтни эса, эгаси қўриқлаб олади». Бу сўзларни айтган одамдаги матонат унга қаттиқ таъсир килган эди. Араб диёрида тўплаш мумкин бўлмаган улуғ бир лашкарнинг бош қўмондони, Яман мамлакатининг подшоҳи бўла туриб, айтилган бир жумланинг таъсиридан ҳеч қутулолмас эди. Бу жумла узоқдан келаётган ва яқинлашган сари кучаяётган бир портлаш каби даҳшатли эди. У яқинлашган сари Абраҳа чайқалар, қаттиқ зарбалар билан руҳини остинустин этар эди. Нихоят, чидаёлмаслигини англади ва ўрнидан калқиб, ташқарига чикди. Муҳаррам ойининг ўн олтиси арафасида катта баркашдек кенгайган ой бутун ҳашамати ила жаҳонни томоша қилмоқда эди. Инсон кўзини безовта этмайдиган энг тотли ёруғлик эди бу. У атрофга нур сочиб турарди. Бундай кечада ойнинг шундай ҳолини кўрган одам фақат ҳузур қилади ва руҳи дам олади. Абраҳа олтмиш минг кишилик лашкарини бир сидра кўздан кечирди. Бу даҳшатли куч унинг биргина буйруғи билан ҳаракатга келади. Бу лашкар билан фақат Каъбани тугул, балки бутун Маккани вайрон этиш қийин иш эмасди. Бу лашкар билан бутун араб оламини тиз чўктирса бўларди. Кеча Абдулмутталиб: «Байтни эгаси кўриқлаб олади», деб ўртага солган ғулғула энди ниҳоят эрталаб ариса керак. Бугунгача барча арабларнинг қалби боғланган Каъба хароб этилажак, қарши чиққанларнинг калласи кетажак. Араб олами бугунга қадар бундай лашкарни кўрмаган эди. Бу лашкар араблар тушларида ҳам рози бўлмайдиган катта ишни бажаради — асрлардан бери муқаддас деб топиниб келинган Каъба салтанатига сўнгги нуқта кўяди. Абраҳа анчагача шундай ўйлар билан лашкарини томоша қилди. Чодирига кайтар экан, ўзига ўзи шундай дерди: «Сўнгги сўз эртага. Ҳа, охирги сўзни Абраҳа айтадими ёки Байтнинг эгасими, эртага кўрамиз». Ётди. Кўзларини юмиб, Санъо шаҳрида қурдирган муҳташам калисосини хаёлига келтирди. Билқиснинг саройи қолдиқларидан кўчириб олинган мармарлар ва энг ноёб дарахтларнинг ёғочлари билан безаб қурдиргаи калисосини севмаган инсон қолмаган эди. Ниҳоятда баланд, кенг, ҳашамли, мустаҳкам бир калисо бўлган эди у. Бунинг учун беҳисоб давлат харжланган, сонсаноқсиз одам ишлатган эди. Аммо, ҳайҳотки, ялангоёқ араблар бу калисони мақбул кўрмай, яна ўз Каъбаларига рағбат кўрсатавердилар. Бундан ғазабланган Абраҳа бир куни Яман тужжорларидан сўради: — Маккадаги Каъбани кўрдиларингми? — Албатта, султоним, бир неча маротаба кўрдик. — Хўш, у каттами ёки меники каттами? — Сизники катта, султоним. — Қай бири гўзал — Каъбами ё мен қурган калисоми? —Сизники гўзал. Каъба — тошлардан қурилган тўрт девордан иборат бир бино. Устига латта тортиб қўйилган, атрофида юзлаб бутлар йиғилган бир ибодатгоҳдир. Қурук ва иссиқ, атрофи тоғлар ила ўралган бир водий. Суви жуда оз. Яқиндагина Макка раиси Абдулмутталиб бир қудуқ қаздирди. Бу қудук илгаридан мавжуд бўлган, аммо кўмилиб, унутилган экан. У одам қайтадан очибди. Шу қудуқнинг суви жуда ширин ва битмастуганмасдир. Арабларнинг бу қудуққа рағбатлари кучли.
дегандек, бошини қимирлатди ва: Зотан, биз ҳам қарийб Маккага келдик. Сўнгра буюрди: — Чуқур қазиб, ўликни кўминглар! Абраҳа филбон Асвад ибн Мақсудни чақириб, унга бир неча суворий берди ва Маккага жўнатди. Асвад Макка томонга бориб, у атрофдаги туяларни ҳайдаб келтирди. Бу туялар орасида Макка раиси Абдулмутталибнинг икки юз туяси ҳам бор эди. * * * Макка халқи Муғаммисда тўхтаган катта лашкарнинг даҳшатидан ўзини йўқотиб кўйди. Шаҳар катталари Абдулмутталиб раислигида «Доруннадва» деб аталадиган жойда мажлисларини ўтказдилар. Бу қадар катта лашкарга қарши урушмоқ ўлим билан баробардир, дедилар. Абдулмутталиб йиғилган маълумотларни мажлис аъзоларига етказди. Мажлис аъзолари лашкар қўмондони билан учрашишга қарор қилдилар. Шу орада «Доруннадва»га Абраҳанинг элчиси келтирилди. — Макка раиси ким, мен у билан кўришмоқчиман,— деди элчи. Йиғилганлар Абдулмутталибга қарадилар. Элчи унга: Яман ҳукмдори Абраҳа сен билан кўришмоқчи, — деди. — Мақсади нима? — Ҳукмдор: «Мен сизлар билан уруш қилгани келганим йўқ. Фақатгина шу Байтни бузмоқ учун келдим. Агар бизга қарши чиқмасаларингиз, мен ҳам қонларингизни тўкмайман», деяптилар. Абдулмутталиб қарорни айтди: —Бизнинг ҳам сизлар билан жанг қилиш ниятимиз йўқ. Кучимиз ҳам етмайди. Урушиш учун сабаб ҳам йўқ. — Ундай бўлса, ҳукмдорим сени кутмокда. — Қани, бошла. Абдулмутталиб ёнига икки ўғлини олиб, ҳабаш лашкари томон йўл олди. Абдулмутталиб Абраҳанинг чодирига кирди. Абраҳа умрида бундай одамни кўрмаган эди: Абдулмутталиб узун бўйли, ғоят хушфеъл, юзидан нур ёғилиб турарди. Подшоҳ бирдан юрагининг тез ура бошлаганини ҳис этди. Бу одамга оддий кишилар билан гаплашгандек муомала қила олмасди. Тахтидан тушди. Ерга ўтирди. Абдулмутталибни ёнига ўтқазди. Таржимон воситасида сўради: — Мендан нима истайсан? — Одамларинг олиб кетган икки юз туям қайтариб берилишини истайман. Абраҳа бу жавобдан ҳайрон қолди. Яна бир бор Абдулмутталибга бошданоёқ разм солди. Бирор камчилик тополмади. Эшитган сўзлари 6у инсоннинг сўзлари эканлигига ишонмади. Ўртани сукунат қоплади. Абраҳа, боши эгик, ўйланиб қолди. Кейин таржимонга бир нарсалар дея пичирлади. Таржимон Абдулмутталибга: — Сени кўриб ҳайбатингдан титраб кетдим. Нақадар виқорли, улуғ одамнинг рўпарасида турганимни тушундим. Аммо сўзларингни эшитиб, фикрим ўзгарди. Бир неча туянгни қайтариб беришимни сўрадинг. Ҳолбуки, мен сен ва ота-боболаринг муқаддас деб келган Байтни бузиш учун келдим. Сен бу Байтни бузмаслигимни сўрайсан, деб ўйлаган эдим. Абдулмутталиб ғоят сокинлик ила: — Мен туяларимнинг эгасиман. Байтнинг эса, эгаси бор, у ўзи кўриқлаб олади, — дея жавоб қилди. Абраха бу сўздан ҳайратланди: — Ҳеч ким мени бу қароримдан қайтаролмайди. Сен ҳам, Байтнинг соҳиби ҳам... Сўнгра ёнидагиларга: — Бу одамга туяларини қайтариб бсринглар, — деди. Абдулмутталиб чодирдан чиқиб кетди. Абраҳа ҳайратлар ичида қолди. Бу одамнинг сўзлари ҳеч ҳам оддий сўзлар эмас эди. Ҳатто Абдулмутталиб бу сафар кўзига яна ҳам ҳайбатлироқ кўринди. Унинг назарида, бу одамни менсимасликнинг сира иложи йўқ; уни менсимасликка ҳаракат қилганларнинг обрўйи тўкилар эди. Абдулмутталибнинг келишидан кўра кетиши улуғвор бўлди. Ҳақиқатан ҳам бу дашт одами тоғда бўрию қушларни озуқлантиради деганлари рост экан, деб таъсирланди Абраҳа. Абраҳа унга « Ҳеч ким мени бу қароримдан қайтара олмайди», дер экан, Абдулмутталибнинг сўзлари уйғотган таҳликани билдирмасликка ҳаракат қилди. Катта лашкари ва баҳайбат фили бор эди унинг. Буюк Арабистон юртида унга қарши чиқиб: «Менман сен билан урушадиган!» дейишга журъат этадиган бир мард топилмас эди. Бу ўйлар туфайли ғазаби келган Абраҳа лашкарига берган истироҳат муддатини қисқартириб, эрта тонгданоқ Маккага юришни амр қилди. Абдулмутталиб туяларини етаклаб Маккага кириб борди. Макка халқига Абраҳанинг мисли кўрилмаган лашкари ҳақида маълумот берди ва ҳаммага шаҳарни тарк этиб, тоғларга чиқиб кетишни буюрди. Сўнгра Қурайшнинг кайвонилари билан бирга Каъбанинг ёнига келиб, Байт эшигининг ҳалқасини тутди. Кўзларидан оқаётган ёшлар соқолидан тушиб, кўксига томчилар эди.
Эрта тонгдан бери анчагина йўл юриб қўйган лашкарга ҳароратнинг ошиши туфайли истироҳат берилди. Отлар, туялар қўйиб юборилди. Улови йўқ—яёвлар тўхтаган жойларига чўкиб қўя қолдилар. Атрофда биронта ҳам тиккайган дарахт ёхуд яшиллик кўринмас эди. Узаниб ётган қум саҳроси ора-сира учрайдиган кичик тепачалари билан гоҳ баландлашиб, гоҳ иастлашиб давом этарди. Феврал ойи охирлаб бораётган эди. Бироқ Арабистон ярим оролида бу ойлар ҳам ёздагидек иссиқ бўлиши ҳақиқатдир. Мешлардаги сув қон каби илиқ. Бундай ҳавода ҳеч ким илиқ сув ичишни истамайди. Аммо, начора, ичмасликдан бошқа чора ҳам йўқ эди. Аскарларнинг баъзилари чўктирилган туяларга суяниб, баъзилари белбоғларини қумга ёйиб, устида ухлаб қолишган. Истироҳат берилгандан кейин уйғоқ бирор кимса қолмаган ҳисоб. —Тур ўрнингдан, оғайни. —Тинчликми? —Турганингдан кейин биласан. Аскар истамай ўрнидан турди. Ўзига қолсаку, яна соатларча ширин уйқусини давом эттирган бўларди. Узун-узун эснади. —Бу йўл қачон тугайди, оғайни? —Қаердан билай? Абу Риғолдан сўра. —Сабрим тугади... —Менинг ҳам жонимга тегди. Шу пайт юришга буйруқ берилди. Лашкар ортидан чанг-тўзон қолдириб, Макка томон силжий бошлади. Лашкар орасида тарқатилган гапларга кўра, яна икки кундан кейин Маккага етиб борилиши керак. Абу Риғол бу оқшом Муғаммисга борилажагини, у ердан эса, Маккага икки қадамлик йўл қолишини сўзларди. Қоронғу тушгунча давом этган бугунги юриш «Тўхта!» амри билан ниҳоя топди. Юклар туширилди. Чодирлар тикилди. Абраҳа хизматчисини юбориб, Абу Риғолни чақиртирди. Абу Риғол Абраҳанинг ҳузурига кириб, ерни ўпди. —Бу жойнинг номи нима? —Султоним, бу жойни Муғаммис дейишади. —Маккага ҳали узоқми? — Етиб келдик деб ҳисоблайверинг. Бақирсангиз, овозингиз етади. — Бир кунда етиб бора оламизми? — Бир кунга бормас, етиб келдик ҳисоби, султоним. Абраҳанннг юзида мамнунлик аломатлари пайдо бўлди. Хизматчисига: — Бу ерда бир неча кун қоламиз. Тахтим қурилсин!— деди. Абу Риғолга кетишга изн бердида, дам олиш учун тўшагига чўзилди. Ниҳоят, улуғ орзуси амалга ошадиган пайт етиб келган эди. Ҳафталаб юрилган йўллар ахийри поёнига етган, чскилган машаққатларнинг мукофотини олиш соатлари яқинлашган эди. Ётоғида шундай тотли хаёллар оғушида ором оларкан, шод-хуррамлик билан уйқуга ҳозирланди. Абу Риғол Тоиф шаҳридан эди. Маккадаги муборак Байтни — Каъбани бузиш учун келган Абраҳа лашкари Тоифга хужум қилмоқчи бўлиб турганида, бу шаҳарнинг оқсоқолларидан Масъуд ибн Муаттиб бошчилигида бир ҳайъат унинг қаршисига чиқди: — Эй Малик, сен вайрон қилмоқчи бўлган Байт Тоифда эмас, Маккада. Бизнинг сенга қарши урушадиган кучимиз йўқ. Агар Тоифга ҳужум қилмасанг, сени Маккага энг қисқа йўл билан олиб борадиган етакчи берамиз, — деди тоифликлар. Абраҳага бу таклиф хуш ёкди. Унинг мақсади ҳам урушиш эмасди. Балки Санъо шаҳрида ўзи қурган калисога рақиб бўлган ва араблар томонидан эъзозлаб келинган Каъбани бузиш ҳамда Макка халқининг муҳаббатини калисога қаратиш эди. Шу сабабли тоифликларнинг таклифини қабул қилди. Тоифликлар йўл кўрсатувчиликка Абу Риғолни бердилар. Абу Риғол Тоиф — Макка йўлини беш бармоғидек яхши биларди. Кўп карвонларга йўл кўрсатувчилик қилган эди. Бу сафар эса, Каъбани бузиш учун кетаётган лашкарга йўл кўрсатишига тўғри келди... Ажабо, бу хизмати эвазига нима берар эканлар? Хизмат ҳақи масаласида ҳали келишилмаган эди. Ҳақини Абраҳа берармикан ёки тоифликларми?.. Тугашига бир кун қолган бу сафардан яхшигина даромад олишни умид қиларди у. Балки бир энг зотдор туянинг соҳиби бўлар. Олтмиш минг кишилик лашкарга йўл кўрсатувчилик қилиш чакана хизмат эмасдир ахир!.. Аммо... бу не ҳол? Абу Риғолни тўсатдан чидаб бўлмас бир тутқаноқ тутди. Икки дақиқа мобайнида ичичидан келган кучли оғриқ уни типирчилатиб қўйди ва, ниҳоят, ўтиб кетди. Бу оғриқ яна бир бор рўй бсрса, Абу Риғол бардош бсролмасди. Турди, ўнгу сўлга юрди. Лашкар сафида келган Маҳмуд исмли ўргатилган баҳайбат филнинг ёнига борди. Улуғ ҳайвон ҳисобланган бон1қа филлар бу ҳайбатли филнинг олдида болачасидек кичик кўринар эди. Абраҳа Каъбани мана шу баҳайбат филга буздирмоқчи эди. Абу Риғол бир неча дақиқа бу филни томоша қилди.