View in Telegram
Майитни олиб чиқиб жаноза ўқишди. Қабрга ҳам Бакир акани ўзи қўйди. Ўша онда дунёда Бакир акани табири бўйича бадбахт одам йўқ эди. Қабр бошида анча вақт турган Бакир акани укаси бир амаллаб у ердан олиб кетди. Уйга келган ота юрак бағри қон эди. Юрагидаги мусибатга давони қаердан излашни билмасди. Бир кунда қадди букилиб қолди. Бир кунда орзулари армон бўлди. Ҳаммадан ҳам хотинини аҳволи ёмонлигига куйинарди. Уни қандай овутади энди. Уйга келганда майит ҳаққига тиловат ва амру маруф бошланди. фарзанд доғи қанчалар оғир бўлишини ҳар ким яхши тушунади. Ота-онанинг фарзанди бу дунёга келгунча ва келганидан кейин чеккан машаққатлари, қилган орзу-умидлари қанчалигини ҳам ҳамма яхши билади. Ота-онага қўз қувончи, умид ғунчаси бўлиб турган жигаргўшаси бу дунёни тарк этса, умид ғунчаси сўнса, ота-онанинг ҳоли нима бўлишини тасаввур қилиш қийин эмас. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмонлардан кимнингдир учта ёш боласи ўлса, унга қасамни оқлаш учунгина олов тегади», дедилар». «Қасам» деганда Марям сурасининг 71-оятида айтилган таъкид назарда тутилган: «Орангизда унга (яъни дўзахга) кирмайдиган ҳеч ким йўқ. Бу Роббинг ҳузуридаги кескин ҳукмдир». Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: «Бир аёл Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир гўдакни кўтариб келиб: «Бунинг ҳаққига дуо қилинг, мен ундан олдин учтасини дафн қилганман», деди. «Батаҳқиқ, сен дўзахдан мустаҳкам қўрғон билан ҳимояланибсан», дедилар». Шарҳ: Яъни учта боласини кўмган аёл тўртинчисини туққандан сўнг унга узоқ умр, хайр-барака тилаб, дуо олиш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлнинг кўнглини кўтариб, «Агар учта боланг ўлган бўлса, дўзахдан жуда қаттиқ, мустаҳкам тўсиқ билан тўсилган экансан, жаннатий бўласан», деган башоратни айтган эканлар. Демак, бу ҳадисда (Аллоҳнинг Ўзи сақласин, ҳеч бир бандани фарзанд доғига қўймасин) мабодо Аллоҳнинг иродаси кетиб, шундай ҳолатлар бўлиб қолса, мўмин-мусулмон одам сабр қилишга чақирилмоқда. Холид Абсийдан ривоят қилинади: «Ўғлим вафот этди. Бундан жуда қаттиқ хафа бўлдим. «Эй Абу Ҳурайра! Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан бирор нарса эшитганмисан? Ўлганларимиз ҳақида кўнгилларимизни кўтарадиган нарса борми?» деб сўрадим. «Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Кичкинтой фарзандларингиз жаннатнинг эркатойларидир», деганларини эшитганман», деди». Бошқа ривоятда келган қўшимчада: «Улардан бири отасини учратиб, кийимининг бир тарафидан тутиб, жаннатга киритгунча қўйиб юбормайди», дейилган. Демак, мўмин-мусулмон банданинг вояга етмаган ёш боласи вафот этса, бу болалар жаннатнинг эркатойлари бўлар экан. Бошқа ривоятларга кўра, уларнинг жаннатдаги эркатойлиги шу эканки, «Қани, жаннатга кир», дейилса, «Олдин отам кирсин, олдин онам кирсин, кейин мен кираман», дейишар экан. Фарзанди ўлган ота она бу мусибатга сабр қилса унга жуда катта ажр берилади. Ўлганни ортидан ўзини уриб йиғлаш эса гуноҳларни баттар кўпайтиради.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily