⚡️ ИПОТЕКА ДАСТУРИ ДОИРАСИДА ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ЯНГИЛИКЛАР
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида уй-жой қурилиши ва ипотека дастури бўйича қуйидаги янгиликлар қабул қилинди:☑️ Уй-жой қурилиши учун янги тартиблар:▪️“Янги Ўзбекистон” массивлари учун қоидалар: Лойиҳалаш 2 ойдан, қурилиш 3 ойдан ошмаслиги шарт. Бузилса, ер қайтариб олиниб, қайта аукционга чиқарилади. Қурувчилар қурилиш вақтида ер солиғидан озод қилинади. Аммо ўз вақтида топширилмаса, 2 баробар солиқ тўлайди. Янги уйларнинг пастки қаватида хусусий боғчалар ташкил қилиниши мумкин ва мулк солиғидан озод этилади.
☑️ Фуқаролар учун қулай шартлар:▪️Уй битмасдан туриб ипотека ва субсидия олиш имконияти яратилади.
▪️Уй битгунга қадар бошқа шахсга сотиш мумкин бўлади.
☑️ Кредит ва молиялаштириш:▪️Хорижда ишлаётган ва пул юбориб турган фуқаролар ипотека кредити олишлари мумкин бўлади.
▪️Уй сотиб олганларга тўловларнинг бир қисмини кэшбек қилиш таклифи ишлаб чиқилади.
☑️ Массивлар ва инфратузилмани яхшилаш:▪️“Ўз уйим” компанияси ташкил этилади: Бу компания массивларни лойиҳалашдан қурилиш ва эксплуатациягача жавобгар бўлади. 2030 йилгача камида 100 та янги массив қурилади.
☑️ “Шаффоф қурилиш” платформаси: Лойиҳалар онлайн келишилади, қурилиш жараёни назорат қилинади.
☑️ “Яшил энергия” уйлари:▪️Янги массивларда қуёш энергияси ва “яшил энергия” технологиялари жорий қилинади.
▪️Янги Тошкентда 15 минг хонадон барпо этилади, энергияни сақлаш учун 100 мегаватт қувватли тизим ўрнатилади.
▪️Қуёш электр станцияларидан фойдаланган қурилиш ташкилотлари учун солиқ имтиёзлари берилади.
☑️ Транспорт ва инфратузилма: Бутун массивларда экологик транспорт, энергия тежамкор ёритиш ва “яшил” заряд станциялари жорий қилинади.
☑️ 2025 йилдаги режалар:▪️70 минг хонадон учун ипотека кредити ажратилади: Шундан 30 минг хонадон субсидия асосида тақдим этилади.
▪️Бюджетдан 15,5 триллион сўм маблағ ажратилади, банклар қўшимча 10 триллион сўм йўналтиради.👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar