View in Telegram
⚡️ Ҳудудларда кооперациялар ташкил этиш орқали аҳолининг даромадини оширишга оид янги қарор лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан аҳолини даромадли қилиш мақсадида қишлоқ хўжалиги соҳасида кооперацияларни ривожлантиришга қаратилган янги қарор лойиҳаси эълон қилинди. Қарор лойиҳасининг асосий йўналишлари қуйидагича: ☑️ 500 млрд сўм кредитлар ажратилиши: 2025 йилда “Халқ банки”, “Микрокредитбанк”, “Туронбанк” ва “Алоқабанк” томонидан етакчи тадбиркорлик субъектларига деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларида балиқчилик, қуёнчилик, чорвачилик, паррандачилик ва асаларичилик йўналишларида маҳсулот етиштириш ва уни харид қилиш учун 500 миллиард сўм миқдорида кредитлар ажратилади. ☑️ Аҳолига қулай бизнес-режалар тақдим қилиниши: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва тижорат банклари аҳоли учун содда ва тушунарли қўлланмалар тайёрлаб, кичик тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш бўйича бизнес-режаларни етказиб беради. ☑️ Кредитларни ажратиш тартиби: Тижорат банклари кооперация лойиҳалари амалга ошириладиган ҳудудлардаги “Маҳалла банкири”нинг ижобий хулосасини олгандан сўнг кредит ажратади. ☑️ Кооперацияларни назорат қилиш ва самарадорлигини таъминлаш: Банклар раислари ҳар икки ҳафтада ҳудудларга чиқиб, кооперация асосидаги ишлар ҳолатини ўрганиб боради. Шаҳар ва туманларда кооперация асосида ишлаш тизими самарадорлигини таъминлаш учун доимий чоралар кўрилади. ☑️ Таваккалчиликларни суғурталаш: Тижорат банклари кредит асосида берилган маҳсулотларнинг нобуд бўлиши, табиий офатлар ёки нарх ўзгариши натижасида келиб чиқадиган зарарларни суғурталаш тизимини йўлга қўяди. 👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily