“Ars est celare artem” деган тушунча бор экан. Атаманинг моҳияти санъат санъатни яшириш, демакдир. Энг яхши санъат асарлари гўёки ўз-ўзидан пайдо бўлгандек туюлади, аммо аслида улар жуда катта меҳнат эвазига яратилган бўлади. Қийинчилик ва машаққат билан ёзиш осон ўқишни таъминлайди. Ҳа, албатта, илҳом бор нарса. Аммо унинг келишини кутиб яшаш ижодкорни дангаса қилиб қўяди. Иштаҳа овқат пайти келганидек, илҳом ҳам ёзиш жараёнида келади. Илҳомни кутиб яшайверсак, балки, у умуман келмай қўяр. Бу эса даҳшатли. Бир ўтиришда ёзилгандек туюладиган асарлар қанчалик машаққатли меҳнат ортидан пайдо бўлганини биз билмаймиз.
👉 @xurshidabdurashid