View in Telegram
“Дардисар”да “шаҳар хабарлари” деган алоҳида лавҳалар киритганман. Худди сайт ё ижтимоий тармоқлардаги хабар форматида берилган. Атайлаб шундай қилинган. Китобда ҳам худди сайтларга хос дизайн билан жойланган. Яъни улар Кўзаобод маконининг асосий қаҳрамонларидан ташқаридаги ҳаёти ҳақида икир-чикирлар. Лекин булар ҳам умумий концепцияга бўйсунади. Яъни мантиқий изчиллик бор. Қолаверса, асарга озроқ кайфият бериш учун. Ўқиган одам асарнинг асосий матни билан бу хабарлар формати ўртасидаги фарқни сезади. Хуллас, шу хабарлардан бирини илиндим. P.s. Китобимни ўзим таҳлил қила бошладим, бу кетишда тақриз ҳам ёзаман, шекилли :) 👉 @xurshidabdurashid
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily