САМАРҚАНД:
VIII ХАЛҚАРО КОНГРЕСС
ХАБАРЛАРИ
2024 йил 25-август куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизациси маркази тасарруфида
Буюк аждодлар мероси - Учинчи ренессанс асоси мавзуйидаги VIII халқаро конгресси ўз ишини давом эттирди.
Бу кунги анжуман муқаддас Қуръони карим мавзуларига бағишланди.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизациси маркази раҳбари Фирдавс Абдухолиқовнинг
ҚУРЪОНИ КАРИМНИНГ 114 ҚАДИМИЙ НУСХАСИ лойиҳаси тақдим этилди. Лойиҳа Конгресс иштирокчилари этиборига сазовор бўлди.
Анжуманда жаҳоннинг кўплаб мамлакатларидан келган илм-фан, маърифат, маданият вакиллари, давлат, жамоат ва дин арбоблари нутқ сўзладилар.
Анжуманда муқаддас Қуръони каримнинг ўзбек тилидаги янги таржимаси -
"Анворул-Қуръон: ФАЙЗУЛ-ФУРҚОН" тақдимоти ўтказилди.
Янги таржима хусусиятлари ҳақида мутаржим, фахрий профессор Мирзо Кенжабек нутқ сўзлади.
Янги изоҳли таржимага доктор, профессор, ўн қироат бўйича ижоза соҳиби бўлган ҳофизи Қуръон, муфассир аллома Ҳасан Таҳсиннинг турк тилидаги таржимаси ва саҳиҳ таъвиллари асос қилиб олинган.
Қуръони каримнинг янги таржимаси олдинги ўзбекча таржималарнинг яхши хислатларини ўзида жамлаган.
Китоб Шайх Абдулазиз Мансур, Муҳаммад Айюбхон Ҳомидов, Сайфиддин Сайфуллоҳ, Баҳриддин Умурзоқов, Нодирхон Ҳасан, Одинахон Саидаҳмедова каби нашр ҳайъати иштирокида чоп этилган.
Янги таржима анжуман иштирокчиларида жиддий қизиқиш уйғотди.
25-август, 2024 йил,
Самарқанд шаҳри.
@m_kenjabek
┈┈• ❀
🌷☘️🌷 ❀ •┈┈