Бугун Оқёп маҳалласида туман ҳокими С.Палвановнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.
Қабул давомида фуқароларнинг турли масалалар юзасидан мурожаатлари, таклифлари соҳа мутахассислари иштирокида ўрганилиб, қонуний ҳал қилиш ва амалий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилди. Шунингдек, айрим фуқароларнинг мурожаати бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Сайёр қабул жараёнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хива туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Қ.Саидов ва туман ташкилотлари раҳбарлари иштирок этишди.