Хива тумани ҳокими Палванов Сардор Махсудович 1-сектор чегара ҳудуди Дашёқ ва Қорақум маҳаллалари учун Дашёқ маданият маркази биносида сайёр қабул ўтказади. Фуқаролар қабули 2024 йилнинг 30 ноябр куни соат 11.30 да бошланади.
Халқ депутатлари Хива тумани Кенгашининг еттинчи чақириқ иккинчи сессияси бўлиб ўтди.
СЕССИЯ КУН ТАРТИБИДА:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хива туманидаги Халқ қабулхонаси мудирининг ҳисоботлари, халқ депутатлари Хива туман кенгашининг доимий комиссияларини тузиш тўғрисида, туманда “Халқпарвар” комиссияси ишчи гуруҳини тасдиқлаш тўғрисида, халқ депутатлари Хива тумани кенгаши котибиятини тасдиқлаш, тумандаги фермер хўжаликларининг ерлардан фойдаланиш самарадорлиги натижалари тўғрисида ҳамда туман “Инсон” ижтимоий маркази фаолиятини ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботлар тингланиб, кўрилган масалалар юзасидан халқ депутатлари Хива туман Кенгаши депутатлари қарори қабул қилинди.
Хива тумани сектор раҳбарларининг жисмоний ва юридик шахсларни мурожаатлари бўйича оммавий сайёр қабули ташкил этилди.
Тумандаги Давлат хизматлари маркази биносида Хива туман сектор раҳбарларининг сайёр қабули бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими С.Палванов, секторлар раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хива туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Қ.Саидов ҳамда идора ва ташкилот раҳбарлари қатнашдилар. Қабулда асосан фуқаролар моддий ёрдам, касалликдан даволаниш учун амалий ёрдам бериш, ички йўлларга қум-шағал аралашмали ШПС ётқизиб бериш, суд-ҳуқуқ масалалари ва шу каби долзарб муаммолар билан мурожжат қилдилар. Тингланган ҳар бир мурожаатга ижобий ечим топиш мақсадида тегишли ташкилотларга йўналтирилди ва ижроси қатий назоратга олинди. Шунингдек туман ҳокими томонидан ташкилотлар раҳбарларига куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни одини олиш борасида алоҳида кўрсатмалар берилди.