Бугун Оқёп маҳалласида туман ҳокими С.Палвановнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди. Қабул давомида фуқароларнинг турли масалалар юзасидан мурожаатлари, таклифлари соҳа мутахассислари иштирокида ўрганилиб, қонуний ҳал қилиш ва амалий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилди. Шунингдек, айрим фуқароларнинг мурожаати бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Сайёр қабул жараёнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хива туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Қ.Саидов ва туман ташкилотлари раҳбарлари иштирок этишди.
❓Bolalarni zararli axborotdan himoya qilish Qonuni ijrosi ta’minlanmoqda(mi)?
“Bolalarni ularning sog‘lig‘iga zarar yetkazuvchi axborotdan himoya qilish to‘g‘risida”gi O‘zbekiston Qonuni ijrosini monitoring qilish bo‘yicha Bolalar ombudsmani rahbarligidagi idoralararo ishchi guruhining navbatdagi yig‘ilishi o‘tkazildi.
Yig‘ilishda mamlakatimizda bolalarni ularning sog‘lig‘iga zarar yetkazuvchi axborotdan himoya qilishning real holati hamda bu borada mas’ul davlat organlari tomonidan amalga oshirilgan ishlar muhokama qilindi.
AOKA 2024-yilda Bolalarni zararli axborotdan himoya qilish qonuni talablari buzilgan axborotlarni bartaraf etish talabi bilan 606 ta xabarnomayuborgan.
Хива тумани ҳокими Палванов Сардор Махсудович 1-сектор чегара ҳудуди Дашёқ ва Қорақум маҳаллалари учун Дашёқ маданият маркази биносида сайёр қабул ўтказади. Фуқаролар қабули 2024 йилнинг 30 ноябр куни соат 11.30 да бошланади.
Халқ депутатлари Хива тумани Кенгашининг еттинчи чақириқ иккинчи сессияси бўлиб ўтди.
СЕССИЯ КУН ТАРТИБИДА:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хива туманидаги Халқ қабулхонаси мудирининг ҳисоботлари, халқ депутатлари Хива туман кенгашининг доимий комиссияларини тузиш тўғрисида, туманда “Халқпарвар” комиссияси ишчи гуруҳини тасдиқлаш тўғрисида, халқ депутатлари Хива тумани кенгаши котибиятини тасдиқлаш, тумандаги фермер хўжаликларининг ерлардан фойдаланиш самарадорлиги натижалари тўғрисида ҳамда туман “Инсон” ижтимоий маркази фаолиятини ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботлар тингланиб, кўрилган масалалар юзасидан халқ депутатлари Хива туман Кенгаши депутатлари қарори қабул қилинди.