#2024_йилда Уч тур касалликка қарши битта эмлама яратилди Ўтган 2024 йилда қўмита ҳузуридаги Ветеринария илмий тадқиқот институти олимлари томонидан ҳайвонларнинг пастререллёз, колибактериоз ва сальмонеллёз касалликларига қарши поливалент эмлама яратилди.
Эмлама катта иқтисодий зарар келтирувчи шу уч тур касалликга қарши қатъий иммунитет ҳосил қилиши туфайли самарали ҳимоя қилади. Вакцина маҳаллий хом-ашёдан тайёрланиши сабабли импорт товардан икки-уч баробар арзон.
Ҳозирда барча хўжаликлар ва аҳоли қарамоғидаги чорва молларида кенг қўлланилмоқда.