#ОАВ_биз_ҳақимизда – Давлатимиз раҳбари 2024 йил 1-ноябрь куни “Навоий вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча имкониятларни ишга солиш ҳамда амалга оширилиши лозим бўлган асосий вазифалар”га бағишлаб ўтказилган йиғилишда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига 2024-2026 йилларда Мўғулистон давлатидан 20 минг бош гўшт ва жун йўналишидаги қўй-эчкиларни келтириш, жумладан 10 минг бошини 2024 йил якунига қадар олиб келиш вазифасини берган эди.
Топшириққа мувофиқ шу йилнинг 22 декабридан буён Навоий вилоятига Мўғулистондан "Баял" зотли қўйлар келтирилмоқда.
“Ўзбекистон 24” телеканалининг “Ахборот” дастурида чорвачилик тармоғида Мўғулистон билан ҳамкорлик ва бу борадаги амалга оширилган ишлар батафсил таҳлил қилинди.