НАҚЛ ҚИЛИШЛАРИЧА, Ҳазрати Хожамиз айтган эканлар: «Ҳакими ала-л-итлоқ жалла жалолуҳу(Ҳақиқий, том маънодаги Ҳаким, яъни Аллоҳ(Қудрати улуғ бўлсин)) ўз инояти билан менга тавба эшигини очгандан сўнг, бир куни йўлда кетаётган эдим. Дўстлардан бир гуруҳи ўтаётиб, менинг олдимга келдилар ва ўз тариқат (йўл)ларига киришга мени даъват қилдилар ва бу борада жидду жаҳд кўрсатдилар. Тангрининг инояти билан тилимга мана бу калима келди ва дедим: «Ҳазрати Ҳақ субҳонаҳу ва таоло бекитиб қўйган эшикни сизлар очолмагайсизларки: «Аллоҳ одамлар учун раҳматини юборса, уни тўсиб қолувчи бўлмайди, рахматини тўсиб қўйса, тўсиб қўйганидан сўнг уни очиб юборувчи бўлмайди».
Фард:
Кас бастан дари ту боз натвонад кард.
Дар боз бувад фароз натвонад кард.
Сен ёпган эшикни ҳеч ким очолмайди,
Очган эшикии эса ҳеч ким ёполмайди.
Бу сўз мазкур жамоатга таъсир килди ва ҳаммалари тавба қилдилар».
https://t.center/uztasavvuf