НАҚЛ ҚИЛИШЛАРИЧА, Ҳазрати Хожамиз айтган эканлар: «Талаб йўлининг бошида ҳар бир соҳиб давлатга етишганимда: «Кучсизнинг кучликка иши тушибди, нима қилмоқ даркор?» деб сўрадим. Улар эса: «Сабр қилмоқ керак», дердилар. Кунлардан бир кун Ҳақ дўстларидан бирига дуч келиб қолдим. «Аҳвол қалай?» деб сўради. «Иноятга интизормиз», дедим. У эса: «Эй фарзанд, биз кидирдик топмадик, сен қидир, албатта, топасан!» - деди. Бу соҳиб давлат нафасининг барокати туфайли ғайрат ва ҳаракатим зиёда бўлди».
https://t.center/uztasavvuf