Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
Бир куни бозарга тушдим. Юким оғир бўлгани сабабли ҳаммол ёнладим. Бозордан то уйга еткунимизга қадар унинг тилидан икки сўз тушмади: «Алҳамдулиллаҳ», «Астағфируллоҳ»...
Қизиқиб сўрадим:
—«Ҳой сен! Тўтиқуш каби икки сўзни қайтаряпсан. Нима бундан бошқа нарсани билмайсанми?
«15 пора Қуръон ёдлаганман. Қарасам кунимиз икки ҳолатдан ташқари бўлмас экан. Бир ҳолат: осмондан ерга неъмат тушар экан. Яна бир ҳолатда ердан осмонга гуноҳ кўтарилар экан. Тушганига ҳамд, кўтарилганига истиғфор айтаман», деди ҳаммол.
«Сендан ҳам фақиҳроқ экан, эй Ҳасан!!!», дедилар Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ ўзларига.
https://t.center/uztasavvuf