Доналд Трамп инаугурациясини Ўзбекистон амалдорлари АҚШ элчихонасида кузатди
20 январ куни АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник ўз қароргоҳида Доналд Трампнинг лавозимига киришиши муносабати билан расмий зиёфат уюштирди.
Тадбирда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Абдулазиз Комилов, бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев, Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидов, Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова, Ўзбекистоннинг АҚШдаги собиқ элчиси Жавлон Ваҳобов кабилар иштирок этган.
Маълумот учун, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Доналд Трампни лавозимга расмий киришгани муносабати билан йўллаган табригида АҚШ президентини ташриф билан Ўзбекистонга келишга таклиф этган.
Каналга уланиш:
✏️ https://t.center/uzdiplomat