Сифатсиз ва қалбаки заргарлик буюмларидан эҳтиёт бўлинг!
Истеъмолчилар ҳамда заргарлик буюмлари савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлар диққатига!
Сўнгги пайтларда хорижда ишлаб чиқарилган қалбаки ва сифатсиз заргарлик буюмлари мамлакатимизнинг турли ҳудудларида мавжуд заргарлик бозорларида ҳам кўпаймоқда. Улар белгиланган асиллик даражаларига (проба) эга эмас бўлиб, бу харидорларнинг ҳуқуқлари бузилишига сабаб бўлади.
Ишончли ҳамда қонуний талабларга риоя этиб фаолият олиб борувчи ишлаб чиқарувчилардан заргарлик буюмлари харид қилишингизни тавсия этамиз.
❗️Ҳамиша харид қилинаётган заргарлик буюмларининг ёрлиғи ҳамда қимматбаҳо металлар таркиби тўғрисидаги маълумотларни замонавий усулларда текширинг!
Агар қалбаки ва сифатсиз маҳсулотларга дуч келсангиз, бу ҳақида "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси ёки бошқа тегишли ташкилотларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Бугун мамлакатимизнинг етакчи заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчи корхоналаридан бири"BUTTERFLY"бренди билан фаолият юритувчи"NUR STAR JEWELRY"МЧЖ корхонаси раҳбариАлижон Нуруллаевтаваллуд топган кун.
"Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси жамоасиАлижон Шарафовичнингзаргарлик соҳаси учун қўшаётган ҳиссасини алоҳида қадрлаган ҳолда,тадбиркорга оилавий бахт, узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ, фаолиятида эса мунтазам зафарлар тилайди!
Заргарлик йўналишидаги тадбиркорлар билан соҳага оид муаммолар муҳокама қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2024 йил 16 декабрда банклар иштирокида маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадли қилишга қаратилган устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси доирасида Марказий банк томонидан тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этилмоқда.
Учрашув заргарлик соҳасидаги тадбиркорлар билан Марказий банкнинг Тошкент шаҳар бош бошқармасида бўлиб ўтди. Унда Марказий банк раиси ўринбосари ва масъул ходимлари, Ўзмиллийбанк АЖ, “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмаси ҳамда “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ вакиллари иштирок этишди.
Учрашувда тижорат банклари томонидан заргарлик йўналишини янада ривожлантиришга кўмаклашиш ва тармоқ тадбиркорлари фаолиятида банк тизимига тегишли масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, тадбирда тадбиркорларнинг фаолиятини кенгайтириш, хомашё билан таъминлаш ва экспортни қўллаб-қувватлаш борасида қонунчиликка ўзгартириш киритиш масалалари ҳам кўриб чиқилиб, тадбиркорлар таклифлари тингланди ва тажрибалар алмашилди.
Учрашув якунида тадбиркорлик субъектлари "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмасининг 2025 йилдаги режалари билан таништирилди. 2024 йилнинг фаол ишлаб чиқарувчилари тақдирланди.
14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги муносабати билан ватанпарварлик, мардлик ва жасурлик каби юксак фазилатлар тимсоли бўлган Ватанимиз ҳимоячиларини самимий муборакбод этамиз!
Халқимизнинг юксак ишончи ва ҳурмат-эҳтироми сизларга ҳамиша ёр бўлсин!
Жорий йилнинг 28-29 январь кунлари Туркия Республикасининг Анқара шаҳрида Ўзбекистон, Туркия ва Озарбайжон ташқи ишлар, савдо ва транспорт вазирларининг навбатдаги уч томонлама йиғилиши ва унинг доирасида бизнес-форум ўтказиш режалаштирилган.
Мазкур форумда иштирок этиш истагида бўлган тадбиркорлик субъектлари қуйидаги рақамларга боғланган ҳолда аниқ маълумотлар олишлари мумкин:
2025 йил, 4-8 март кунлари Гонконгда шаҳрида "Hong Kong International Jewelry Show - 2025" халқаро заргарлик кўргазмаси бўлиб ўтади.
Мазкур кўргазмада иштирок этиш истагидаги тадбиркорлик субъектлари қуйидаги рақамларга боғланган ҳолда аниқ маълумотлар олишлари мумкин: +998997807788, +998998871031
Наманган, Самарқанд вилоятлари ва Тошкент шаҳри тадбиркорлари диққатига!
Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, уларни реализация қилиш, геммология, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларга ишлов бериш ҳамда уларни сайқаллаш йўналишлари бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этишдатадбиркорлик субъектлари учун текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида зарур бино ва хоналар ажратишрежалаштирилган.
Заргарлик йўналишида таълим бериш истагидаги тадбиркорлик субъектлари мазкур имкониятдан фойдаланишлари мумкин.