View in Telegram
Заргарлик йўналишидаги тадбиркорлар билан соҳага оид муаммолар муҳокама қилинди Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2024 йил 16 декабрда банклар иштирокида маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадли қилишга қаратилган устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси доирасида Марказий банк томонидан тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этилмоқда. Учрашув заргарлик соҳасидаги тадбиркорлар билан Марказий банкнинг Тошкент шаҳар бош бошқармасида бўлиб ўтди. Унда Марказий банк раиси ўринбосари ва масъул ходимлари, Ўзмиллийбанк АЖ, “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмаси ҳамда “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ вакиллари иштирок этишди. Учрашувда тижорат банклари томонидан заргарлик йўналишини янада ривожлантиришга кўмаклашиш ва тармоқ тадбиркорлари фаолиятида банк тизимига тегишли масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, тадбирда тадбиркорларнинг фаолиятини кенгайтириш, хомашё билан таъминлаш ва экспортни қўллаб-қувватлаш борасида қонунчиликка ўзгартириш киритиш масалалари ҳам кўриб чиқилиб, тадбиркорлар таклифлари тингланди ва тажрибалар алмашилди. Учрашув якунида тадбиркорлик субъектлари "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмасининг 2025 йилдаги режалари билан таништирилди. 2024 йилнинг фаол ишлаб чиқарувчилари тақдирланди. @uzbekzargarsanoati
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily