Эрмитаж музейида Темурийлар даврига оид 11 тонналик битиктош сақланмоқдаСанкт-Петербургдаги дунёга машҳур Эрмитаж музейида Амир Темур даврига оид оғирлиги 11,2 тонна бўлган битиктош сақланмоқда. Мазкур ёдгорлик 1937 йилда Марказий Қозоғистоннинг Улуғтоғ ҳудудидан топилган. Битиктошда Соҳибқироннинг Дашти Қипчоққа юриши ҳақида ёзув қолдирилган. Унда Темурнинг 1391 йилда Тўхтамишхонга қарши 200 минг аскар билан қилган юриши ҳақида хотира қолдирилган.Батафсил:https://uza.uz/posts/680761Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе