View in Telegram
*** Чавандоз улоқдан қайтди пиёда, - Рангларингиз бир ол, айтинг, не бўлди? - Онаси, дардимни қилма зиёда, Онаси, отгинам... отгинам ўлди, Учиб борар эдим мисоли шамол, Отгинам қоқилди. Ўтмасдан бирпас... Жасади устида туриб қолдим, лол, Онаси, отимдан ажралдим, хуллас... Чавандоз хўрсинди, «уҳ» тортди оғир - Бир четга жимгина бурди юзини. Балки у - эркак-да! - истамагандир, Хотини кўришин ёшли кўзини. Оламни тарк этди офтобу кундуз, Чавандоз хўрсинар, ўйлар отини. Эрига боққанча майину маъюс, Гапирмас, ўлтирар сассиз хотини. Чавандоз хўрсинар... От қайда энди, Энди қайдан булсин у роҳат - лаззат? Хотини ҳам жим-жит ўлтираверди, На тасалли берди ва на насиҳат. Чавандоз хўрсинар... Тонг отар эди, Энг сўнгги юлдузлар борарди ботиб, Хотини шивирлар: «Ҳеч хафа бўлманг, Сизга от оламиз уй-жойни сотиб...» Усмон Азим https://t.center/usmon_azim
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily