View in Telegram
*** Энди тун бўлмайди. Тунларим ёп-ёруғ. Дунёдаги Энг Гўзал Аёл, Ҳаёлимни тарк этма. Ҳаёлимда уйимга ташриф буюргин, Гўё ишдан чиқиб келаётгандай, Ошхонага кириб овқатлар пишир, Телефонда қургин узоқ сухбатлар – Қолдирма дунёнинг ғийбатларини. Менга фарзандлар туғ – Уч ўғил, уч қиз. Ҳар кунни энг янги кўйлаклар тиктир, Сочингни бўягин турфа рангларга – Ғашимни келтиргин, рашкимни келтир. Мусиқа қўйгин-да, кўз юмиб ўйна, Теливизор кўргин тонгдан кечгача, Ўксиб йиғла,ўқиб “Ўтган кунлар”ни... Дунёдаги Энг Гўзал Аёл, Фақат хаёлимни тарк этма. Мен эса бу тунсиз кунларда Эртаклар тўқий сенинг ҳақингда, Дунё мангу ўқийдиган эртаклар! Усмон Азим https://t.center/usmon_azim
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily