View in Telegram
ҲАР ОНИМ ВАТАН!!!
Forwarded from
Маҳмуд АБДУЛҲАМИД
#Табрикнома
Аллоҳим ҳар бир одамга қанча умр бергани ёлғиз ўзига аёндир. Бизга берилган умрни эса қай тарзда ўтқазиш ихтиёримизга берилган. Бугун 2025-йил 7-январъ шоира опам Муҳаббат МАНГУнинг таваллуд топган кунлари ва 52 ёшни қарши олаябдилар. Ушбу 52 йилни сермаҳсул, самарали меҳнатлари билан ўтказиб яхши ишларга сарфлаб келдилар десак адашмаган бўламиз. Тилагим шуки опа юздан ошиб юринг, Аллоҳим сизга берган қолган умрингизни ҳам бахту қувончга тўла соғу саломатчиликда ўтказишингизни биз шогирдларингиз Худодан тилаб қоламиз. Халқимиз ва оилангиз бахтига ҳамиша омон бўлинг. Сизни таниганимга кўп бўлмади, билганим кам. Аммо инсонга баҳо беришга етадиган даражада нимадирларни ҳис қилишга улгурдим. Дадил гаплар ортида турган баъзи ийманишни, мағрур нигоҳлар ортида яширинган катта қувончни, олисни кўзлаган кўзлар ортидаги кўринмас мунгни, айтилган сўзлар тагидаги баъзи айтилмаган ва пичир аралаш қолиб кетаётган сўзларни. Буларни англаган инсонда Муҳаббат опа шахси янада яқинроқ гавдаланади, янаям яқинроқ келади инсонга. Китоб ишқи, заковат баҳси ва тафаккур оламидан юқорироқда турган ҳислар оғушидаги нозик ва нафис қалб соҳибаси, таваллуд айёмингиз муборак бўлсин! Опажон ўзингиз айтгандиз "Туғилган кун сенинг мавжудлигингдан бошқалар хурсанд бўладиган кун" деб. Сизниям борлигингиз ҳамиша хурсандчилик ва қалбларга сокинлик бахш этиб турсин! Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин Опажоним
🫶
🎉
🎉
🎉
Дунёдаги энг эзгу тилакларим барчаси сиз учун
💙
Юксак эҳтиром ила укангиз; Маҳмуд Абдулҳамид.
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start