View in Telegram
Яккасарой туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 3-январдаги "2025-йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-1-сон қарорининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказишга бағишланган семинар ўтказилди. Тадбирда туман прокурори Б.Шамшиев, туман хокими Н.Аллабергенова, туман ИИО ФМБ бошлиғи А.Муродов, туман адлия бўлими, халқ қабулхонаси, Миллий гвардия, маҳалла уюшмаси, камбағалликни қисқартиши ва бандлик бўлими, ёшлар ишлари агентлиги, соғлиқни сақлаш бўлими, оила ва хотин қизлар бўлими бошлиқлари, тумандаги барча маҳаллалар “еттилиги" ва масъул ташкилотларнинг раҳбар ходимлари иштирок этдилар. Семинарда Қарорда белгиланган вазифаларни маҳаллаларда амалга ошириш, маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга масъул давлат ташкилотлари раҳбарлари, "маҳалла еттилиги"га юклатилаётган вазифалар ва аниқ соҳавий жавобгарлик тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилди.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily