Энергетик хавфсизлигини таьминлаш мақсадида Сергели туман прокурори Ў.Б.Дауланов тумандаги мутассади идоралар раҳбарлари билан энергия ресурсларни талон-тарожни олдини олиш бўйича доимий ишчи гуруҳ фаолиятини танқидий рухда муҳокама қилишди. Хусусан, туманда энергия тежамкорлиги, энергетик балансни юритиш бўйича аниқ қўрсатма ва топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Юнусобод туман прокурори Я.А.Абдураҳмонов мутасаддилар билан биргаликда 2-сектор биносида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги, 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон қарорида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан йиғилиш ўтказди.
Маҳаллаларда ёшлар, аёллар ва ишсизлар томонидан, шунингдек, оила-турмуш муносабатлари доирасида содир этиладиган жиноятларнинг олдини олишда “маҳалла еттилиги” ҳар бир вакилининг аниқ масъулиятини белгилаш, ушбу тоифадаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасига янгича иш услубларини татбиқ қилиш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий онги, ижтимоий фаоллиги ва фуқаролик масъулиятини ошириш, жиноят содир этилишига сабаб бўлиши мумкин бўлган ижтимоий муаммоларни ҳал этишга жамоатчилик вакиллари, нуронийлар ва маҳалла фаолларини кенг жалб этиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Учтепа тумани прокурори Б.Л.Шеранов маҳалла раислари, бириктирилган ҳоким ёрдамчилари ҳамда ёшлар етакчилари томонидан ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳолининг оилавий тадбиркорлигини ривожлантириш, доимий даромад манбаига эга бўлмаган ва ишсиз аҳолининг, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларнинг қизиқишларини ўрганиш орқали уларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка йўналтириш юзасидан олиб борилган ишлар билан танишиб чиқиб, йил бошидан иш сифатини ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берди.
Яккасарой туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 3-январдаги "2025-йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-1-сон қарорининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказишга бағишланган семинар ўтказилди.
Тадбирда туман прокурори Б.Шамшиев, туман хокими Н.Аллабергенова, туман ИИО ФМБ бошлиғи А.Муродов, туман адлия бўлими, халқ қабулхонаси, Миллий гвардия, маҳалла уюшмаси, камбағалликни қисқартиши ва бандлик бўлими, ёшлар ишлари агентлиги, соғлиқни сақлаш бўлими, оила ва хотин қизлар бўлими бошлиқлари, тумандаги барча маҳаллалар “еттилиги" ва масъул ташкилотларнинг раҳбар ходимлари иштирок этдилар.
Семинарда Қарорда белгиланган вазифаларни маҳаллаларда амалга ошириш, маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга масъул давлат ташкилотлари раҳбарлари, "маҳалла еттилиги"га юклатилаётган вазифалар ва аниқ соҳавий жавобгарлик тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилди.
Миробод туманида маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича семинар бўлиб ўтди.
Шайхонтоҳур туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2025- йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан тадбир ташкил этилди. Унда туман сектор раҳбарлари, маҳалла еттилиги туман раҳбарлари, нуронийлар ва барча маҳалла еттилиги иштирок этишди.
Тошкент шаҳар прокурорининг 23.09.2024 йилдаги Фармойиши ижроси юзасидан шаҳар прокуратураси 15-бўлими бошлиғиуринбосари М.Алиев ва бўлимпрокурори Х.Хамракуловлар томонидан 24.01.2025 йилда Чилонзор туман прокуратурасида терговга қадар текширув ва дастлабки тергов аҳволи ўрганилиб, терговчи ва иш ўрганувчиларга иш юритувидаги жиноят ишлари ва терговга қадар текширув ҳужжатлари бўйича ўтказилиши лозим бўлган терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатлари юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Янгиҳает туманида «Хавфсиз ва соғлом пойтахт” ойлиги бўйича тинчлик ва осойишталикни сақлаш, жамоат тартибини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш мақсадида барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари туну кун хизмат олиб бормоқда. Хусусан, туманда «Хавфсиз ва соғлом пойтахт” ойлигида гиёҳвандликка қарши кураш бўйича ишлар ташкил қилиниб, мунтазам равишда кучайтирилган тадбирлар амалга оширилмоқда.