View in Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси мудофаа вазири Андрей Белоусовни қабул қилди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Россия мудофаа вазирлари 2025 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режаси ҳамда икки давлат ўртасида 2026—2030 йилларга мўлжалланган ҳарбий соҳадаги стратегик ҳамкорлик дастурини имзолади. Эслатиб ўтамиз, Россия Федерацияси 2022 йил февралидан буён Украина билан уруш олиб бормоқда. Ўша вақтда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири лавозимида бўлган Абдулазиз Камилов Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг 24-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Украинанинг мустақиллиги, суверенитети ҳамда ҳудудий яхлитлигини тан олишини, Россия томонидан мустақил давлатлар деб эътироф этилган Луганцик ва Донецик халқ республикалари тан олинмаганлигини билдирган эди.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily