View in Telegram
Ўзбек футболи учун шу кунларда салмоқли ўзгаришлар юз бермоқда. Кеча ДХХнинг собиқ раиси Абдусалом Азизов ЎФА раҳбарлигини тарк этганди. Бугун эса терма жамоамиз бош мураббийси Сречко Катанец ҳам лавозимидан кетди. Азизов масаласи асосий лавозимидан олинганидан буён кутилган масала эди. Айни дамда унинг ЎФАдаги вазифасини ўринбосари Эрматов вақтинча бажариб турибди. Аммо бу лавозим эгаларининг аввалги таркибига қарайдиган бўлсак, Эрматов учун ҳам “омонат” десак бўлади. Словениялик собиқ мураббийимиз (ҳар тугул, яна қарори ўзгармаслиги анчайин ишончли) ўрнига эса U23ни Парижга олиб борган Тимур Кападзе келиши анчайин ишончли вариант. Бироқ ким билади дейсиз, ўзбек футболи учун ноодатий ишлар анчайин одатий. Нима бўлганда ҳам, Хусановнинг АПЛга ўтганлиги, Азизовнинг кутилган кетиши ва “онлайн-мураббий” Катанецнинг ўз ихтиёрига кўра лавозимини тарк этганини ижобий янгиликлар деб баҳоласак бўлади. Соғайиб кетинг, жаноб Катанец.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily