View in Telegram
Хуршид ДАВРОН. Ўзбекистон халқ шоири                            НОЗИМ ҲИКМАТДАН  ТАЪСИРЛАНИБ Шоир Тилак Жўра хотирасига Бир оғоч бўлса – Инонсам, Ухласам кўланкасида. Бир юлдуз бўлса – Инонсам, Катта йўлга чиқсам уни қоралаб. Бир қопқа бўлса – Инонсам, Қаршимда юракдай очилса. Бир кўз бўлса – Инонсам, Тикилиб  бир умр тўймасам. Бир сўз бўлса – Инонсам, Айтсам-да йиғласам – Онасига эркаланиб йиғлаган гўдакдай. Бир юрт бўлса – Инонсам, Қушдай эркин учсам қучоқларида, Оғоч эксам тупроқларида, Келажак оғочларин ўтқазсам... 2024 https://t.center/tilakjura1947
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily