View in Telegram
ТИЛАК ЖЎРА
Хуршид ДАВРОН ҲАВАС Тилак Жўрага бағишланади Ҳавасим келар унга: Даромади кўп эмас, Ойлиги ҳам ўртача, Соғлиғи ҳам хўб эмас. Машинаси йўқ унинг, Яшар тор бир ҳовлида. Юраги дунёдай кенг Шу аҳвол, шу ҳолида. Болалари тўполон қилганида уришмас. Боз устига у камқон, Жигари ҳам дурустмас. Ҳавасим келар унга: У мисоли қайноқ қум: Шунча ташвишни ютиб, Кўзларида табассум. Ғам чексам, овунтирар, Қайдан унда шунча шашт. Шивирлайди энтикиб: “О қандай яхши яшаш!” 1984 Хуршид ДАВРОН НОЗИМ ҲИКМАТДАН ТАЪСИРЛАНИБ Шоир Тилак Жўра хотирасига Бир оғоч бўлса – Инонсам, Ухласам кўланкасида. Бир юлдуз бўлса – Инонсам, Катта йўлга чиқсам уни қоралаб. Бир қопқа бўлса – Инонсам, Қаршимда юракдай очилса. Бир кўз бўлса – Инонсам, Тикилиб бир умр тўймасам. Бир сўз бўлса – Инонсам, Айтсам-да йиғласам – Онасига эркаланиб йиғлаган гўдакдай. Бир юрт бўлса – Инонсам, Қушдай эркин учсам қучоқларида, Оғоч эксам тупроқларида, Келажак оғочларин ўтқазсам... 2024
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start