#ҳудудларда
⚡️Бугун ДТСЖнинг Навоий вилояти бўлинмаси ходимлари томонидан Республика Шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиали мажлислар залида семинар ўтказилди.
“Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-311 сонли қарори мазмун-моҳияти, ундаги вазифаларни бажарилиши ва давлат тиббий суғуртаси тизимини жорий этишдаги амалга оширилаётган ишларни жадаллаштириш юзасидан бўлиб ўтган йиғилишда соҳа масъуллари ўзларининг таклиф ва тавсиялари билан қатнашдилар.
ДТСЖ Матбуот ва PR хизматиWeb-sayt|Instagram|Facebook|YouTube|Telegram|X