🩺 6 январь куни Республика ихтисослаштирилган Наркология илмий-амалий тиббиёт маркази Жиззах филиалида
ПҚ 311-сонли қарор ижроси, унинг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича Жамғарманинг ҳудудий вакиллари томонидан семинар ташкил этилди.
Унда муассаса раҳбарияти, шифокорлар, ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари иштирок этди. Иштирокчиларга давлат тиббий суғуртаси механизмлари, тиббий хизмат сифати, молиялаштириш механизмлари атрофлича тушунтирилди. Савол-жавоб кўринишида бўлиб ўтган йиғилишда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан керакли маълумотларни олишди.
ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати
Web-sayt|Instagram|Facebook |YouTube|Telegram|X