#ҳудудларда
⚡️Республика ихтисослаштирилган Она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Сурхондарё вилояти филиалида давлат тиббий суғуртасини жорий этиш бўйича аҳолига тушунтириш ишларини кенгайтириш, ислоҳотларни самарали йўлга қўйиш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ҳудудий бўлинмаси мутахассислари, РИО ва БСИАТМ Сурхондарё филиали бош врач ўринбосари, бўлим мудирлари, бош ва катта ҳамширалар, шунингдек ташкилий-услубий бўлим ходимлари иштирокида бўлиб ўтган мажлисда келгусида амалга ошириладиган ишлар юзасидан таклиф ва тавсиялар ўрганилди.
ДТСЖ Матбуот ва PR хизматиWeb-sayt|Instagram|Facebook|YouTube|Telegram|X