View in Telegram
Яширинча хусусийлаштирилган Paynet Humo’ни сотиб олди “Хусусийлаштирилмайди” дея қасам ичилганига қарамай, Давактив қўлига ўтказилган ва “хусусийлаштириш” эълон қилингач, талабгорлари орасидан кучли рақиблар ўз ихтиёри билан ўйиндан чиққан Humo ниҳоят сотилди. Ғолиб деб эълон қилинган харидор 65 миллион долларлик тўловни бирданига амалга оширадими ёки аввал “хусусийлаштирилган” қатор ёғли активлар сингари бир неча йил бўлиб тўлаш орқалими ёки бошқа қанақадир махсус схема ишлатиладими, аниқ бир нарса дейилмаган. Ҳар доимгидек, бошқа талабгорлар кимлар бўлгани, улар ғолиблик учун қанчалик жиддий ё ножиддий туриб беришгани, таклифлар мундарижасини биз билмаймиз. Дарвоқе, Humo’ни бир йил аввал яширинча хусусийлаштирилган Paynet сотиб олган. Бу бугунги Ўзбекистон реалликлари. 65 миллион кўпми ё камми деганлар учун, масалан, бу сумма Humo’дан кичикроқ бошқа тўлов тизимининг 2 йиллик фойдаси. Айтгандек, кучли талабгорлар ўйиндан чиққач, Humo’ни айнан 60-80 миллион долларга “баҳолаб беришганди”. Бир сўз билан айтганда, Humo’нинг “хусусийлаштирилиши” ички ва ташқи инвесторлар учун навбатдаги қизариб кетган лакмус қоғози бўлди.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily