View in Telegram
"Ҳаммаси аён бўлса, гумон қилиш яхшимас" Ежи Лецнинг ушбу қанотли ибораси охирги пайтда янги Ўзбекистонда халққа товон юклаб катта пул ишлаш воситаларининг кўпайиб бораётгани сабабларини тушунтирмайди. Лекин ҳеч бўлмаса саволлар берилиши кераклигига ундайди: 1. Ҳукуматнинг 2023 йил 1 июлдаги 224-35-сонли ёпиқ қарори ва бир нечта ХДФУ топшириқлари асосида автотранспорт воситаларига давлат рақамини ишлаб чиқишни хусусий секторга топширилиши ва “Gid License Plate” МЧЖ ўртасида қандай боғлиқлик бор? 2. Агар ҳукумат автомобиль рақамлари билан боғлиқ давлат хизматини кўрсатиш жараёнларига хусусий секторни жалб қилишга қарор қабул қилган бўлса, хусусий шерикни танлашда тендерми, танловми ё аукционми эълон қилинганми, ўтказилганми? Уларда ҳукуматнинг бу қарори чиқишидан 2 ой аввал ташкил этилган “Gid License Plate” МЧЖдан ташқари яна қайси компаниялар иштирок этган? 3. Қоида бўйича қайсидир давлат хизмати ёки давлат функциясини хусусий секторга беришдан мақсад хизмат таннархини арзонлаштириш ёки рақобат яратиш бўлади (булмаса хусусий шерик билан ҳамкорликдан қандай маъно). Унда нега давлат рақами белгиларини бериш учун тўлов ҳукуматнинг хусусий секторни жалб қилишга қарор қилгандан кейин арзонлашиш ўрнига каррасига қимматлашди? 4. Ҳозирда автомобиль рақами учун тўлов 1 312 500 сўмни ташкил этади. Хусусий сектор жалб қилинмасидан олдин тўлов миқдори 450 минг сўмдан иборат бўлган. Давлат рақамларини ишлаб чиқиш таннархи жараёнга хусусий секторга жалб қилингач, каррасига ортдими ёки тўловнинг оширилишини бошқа сабаблари мавжудми? 5. 2023 йил 1 ноябрга қадар автомашина олди-сотдисида илгари шу автомашинага бириктирилган давлат рақамларини яна тўлов тўламасдан, ишлатиш мумкин эди. Нима сабабдан хусусий секторни жалб қилишга қарор қабул қилингач, ушбу қоидалар бекор қилинди. Мақсад янги давлат рақамини кўпроқ ва қайтадан сотиш билан боғлиқми ёки бошқа сабаблар борми? 6. Давлат рақамларини бериш бўйича хизматдан келиб тушаётган маблағлар 2023 йил 1 ноябрдан бошлаб қандай тақсимланмоқда? Ўтган даврда келиб тушган маблағларнинг қанчаси хусусий шерикка, қанчаси давлат бюджетига ва яна қанчаси вазирликнинг махсус жамғармасига ўтказилган? 7. Ҳукумат бошқа давлат хизматларини кўрсатишда ҳам, масалан автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказишда худди шу каби хусусий шерикларни жалб қилиш амалиётдан фойдаланмоқдами? Бунда давлат хизматлари учун тўлов хусусий шерик жалб қилингач, қимматлайдими ёки арзонлайдими?
Telegram Center
Telegram Center
Channel