View in Telegram
Монополистлардан навбатдаги шокхабар: Темир йўлда юк ташиш тарифлари кескин оширилади “Ўзтемирйўлконтейнер” АЖ устав капиталидаги 35,0 фоиз давлат акциялар пакети 200 млрд.сўмга "хусусийлаштирилгани" фонида ўзбек бизнесини ақлини шоширадиган навбатдаги шокхабар эълон қилинди. Балки бугун монополистлар кунидир. 1 декабрдан темир йўлларида юк ташиш тарифлари 30%га кўтарилади. Монополист хизмат тарифларининг оширилишини харажатларнинг ошгани билан оқлаган. Йил бошида Давлат раҳбари барча давлат корхоналари учун таннархни қисқартириш ва самарадорлик йили эълон қилиниб, таннархни 15 фоизга камайтириш бўйича топшириқ бергани темирйўлчиларнинг эсида бўлмаса керак ёки улар харажатларни ошириб таннархни шишириш ҳадисини шонли энергетиклардан ўрганиб олишган. Темир йўллари компанияси, шунингдек, турли монополист ва чўнтаклар учун каррасига арзон имтиёзли тарифларни бекор қилиниши ҳақида маълумот келтирмаган. Ахир имтиёзлар бекор қилинса, тарифларни оширишга умуман зарурият туғилмаслиги ҳам мумкин. Темир йўлларида тарифларнинг қимматлигидан ташқари ношаффоф шаклланиши, тарифларда тенглик йўқлиги, вагон ва контейнерларга доступ бир хил эмаслиги бизнесни доимий қийнайдиган муаммолардан ҳисобланади. Кескин қимматлашаётган тарифлар истеъмол ва ишлаб чиқариш нархларида қандай акс этиши бўйича ҳисоб-китоблар эълон қилинмаган.
Telegram Center
Telegram Center
Channel