View in Telegram
80 шиптир нархида ҳар куни янги рекорд, нарх пойгасига 92 бензин ҳам қўшилган 80 шиптир тўртинчи савдоларда кетма-кет нарх рекордини янгиламоқда ва тоннасига 10 125,5 минг сўмга етмоқда. Максимумларда 80 шиптирнинг тоннаси 10,9 млн.сўмга яқинлашган. Нарх пойгасига 92 бензин ҳам қўшилган. Кечаги савдоларда 92 бензиннинг тоннаси ўртача 11 978,5 минг сўмга етган. Максимумларда тоннаси 12,2 млн.сўмдан қимматга сотилган. Эслатиб ўтамиз, монополист Ўзбекнефтегаз АИ-92 русумли бензин нархини босқичма-босқич пасайтириш ишлари олиб борилаётганини эълон қилганди. Амалда биржада ҳам, шохобчаларда ҳам 92 бензин нархи кўтарилишда давом этмоқда.
Telegram Center
Telegram Center
Channel