Сайлов натижалари аниқ картина ҳосил қилгач, олтин котировкалари ва евро курси пссайишни бошлаган.
Олтин иккиланувчи штатларда натижаларнинг жуда тез ва катта фарқ билан ҳал бўлиб улгургани ҳисобига эрталабки 2 755 доллардан 100 доллардан кўпга, 2 653 долларгача арзонлаган. Евронинг долларга нисоби 1,094дан 1,068гача тушган. Трампнинг қайтиши ва Европа Марказий банки ставкасининг тезроқ пасайиши эҳтимоллари йил охирига евро ва доллар паритетини тиклаши мумкин.