View in Telegram
Қирғизистон ўқитувчиларининг ўртача ойлиги Ўзбекистон ўқитувчиларининг ўртача ойлигидан баланд Қирғизистонда ўқитувчиларнинг ўртача ойлиги 3 955 минг сўмдан зиёдни ташкил этади (қирғиз сомида 26 400 сом). Солиштириш учун, Ўзбекистонда мактаб ўқитувчиларнинг ўртача ойлиги 3 484,7 минг сўмдан иборат. Қизиқ тарафи, Қирғизистонда ўқитувчиларнинг ўртача маоши қирғизистонликларнинг ўртача маоши билан бир хил. Яъни ўқитувчиликни танлаган қирғизистонликлар бошқа қирғизистонликлардан камбағал эмас. Ўзбекистонда эса ўқитувчиларнинг маоши ўзбекистонликларнинг ўртача маошидан учдан бирига кам. Жарангдор шиорлар ва чақириқларга қарамай, охирги йилларда ўзбекистонлик ўқитувчилар маоши нисбий камайишда давом этмоқда. Ўзбекистон ўқитувчиларининг маоши қирғизистонлик ўқитувчилар маошидан сезиларли даражада камлиги қарор қабул қилувчиларни ўйга толдириши керак. Зеро Ўзбекистонда жон бошига ЯИМ (2 700 доллар) Қирғизистонга (1 970 доллар) нисбатан 37% баланд. Суратда 2019 йилдаги сайлов-палов тарғиботи
Telegram Center
Telegram Center
Channel