Электромобилларга бож киритиш таклиф этилди: 1996 йилга етиб келдик
ADM Jizzakh бош директори электромобиллар импорти учун божларни қайтаришни
сўрамоқда.
Унинг мантиғига кўра, Ўзбекистонда электромобиллар ишлаб чиқариш мақсадга мувофиқ эмас. Қўшимча қилинишича, Ўзбекистонда автомобиллар бозори "тўйиб, қизиб" кетган, шунинг учун жисмоний шахслар томонидан олиб келинаётган автомобиллар импортини қайта регуляциясини таъминлаш, автотранспортларни фақат расмий дилерлар орқали сотиш тизимини тиклаш керак.
Давлетяров жаноблари электромобиллар учун "маълум божларни"ни жорий қилиш, хусусан, асосан Хитойдан импорт қилинаётган ва маҳаллий талабларга жавоб бермайдиган янги электрокарларга сертификат талаблари қўллашни таклиф этган.
Ажойиб мантиқ ва бундан ҳайрон бўлмаслик керак. Кўп бора такрорлаганимиздек, ўзбек монополистлари, олигархлари ва чиновникларининг ҳаммасини Рақобатдан ҳаддан ташқари қўрқув бирлаштириб туради. Чунки Рақобат уларнинг аслида ким эканини очиқ-ойдин кўрсатиб қўяди.
Кутганимиздек, бир айланиб яна 1996 йилга етиб келдик. Олға, фақат орқага!