View in Telegram
Ўша савол: BYD Uzbekistan Factory қачон монополистлар рўйхатига киритилади? 4 ой аввал “маҳаллий иқлим ва йўл шароитларига мослаштирилмагани ҳамда расмий кафолатга эга бўлмагани учун тартибсиз импортни чеклаш” баҳонасида BYD' электромобилларининг эркин импортига маъмурий тақиқлар эълон қилинганидан кейин ёзган эдик: "Ишга тушириш пиар маросими январда ўтказилган ва амалда учинчи чоракда иш бошлайдиган заводда 3та модел ишлаб чиқарилади (йиғилади, дейиш тўғрироқ бўлади). Демак, 7 та русумдаги электромобиллар ва гибридлар импорт қилинади. Эҳтимолки, 3 ойдан кейин бегоналар бир қўлли қилинган импорт каналларига киритилмайди. Ва ўз ўзидан, айтайлик, Хитойда 10 минг долларлик электромобилни 20 минг долларгача, 15 минг долларлик гибридни 30 минггача пуллаш ва ўзбекистонликларнинг чўнтагини танловсиз қоқиштириш имкони очилади". Давлетов электромобиль ва гибридлар ишлаб чиқариши керак бўлган BYD Uzbekistan Factory томонидан Хитойнинг BYD HK Co. Ltd компаниясидан юзлаб миллион долларлик импортни бошлаб юборганига эътибор қаратмоқда. Дарвоқе, расмий статистика ҳам буни тасдиқламоқда. Автомобиллар импорти яна ой-ой қирқимида ўса бошлаган. Нотариф чекловлари воситасида 5 ойлик қисқаришдан кейин, рақобатчилар ўлдирилди. Бозор тозаланди. Энди бемалол монопол ўйинларини ўйнаса бўлади. Шунинг учун, рақобатдан, очиқ бозордан барча умидларни узиб, маҳаллийлаштириш Ўзбекистонда янги даврнинг энг катта ёлғони эканини эслатиб, яна такрорлашдан бошқа чорамиз йўқ: Рақобат қўмитаси бу монополистик гуруҳни қачон Товар ёки молия бозорида устун мавқега эга компаниялар рўйхатига қўшади?
Telegram Center
Telegram Center
Channel