Биз эркин бозор тарафдоримиз
Ўзбекистонда электромобиллар сотуви билан шуғулланувчи тадбиркорлар Давлат раҳбарига мурожаат
қилишмоқда.
"Биз ва бошқа 400 дан ортиқ шу каби тадбиркорлик субектлари томонидан электромобилларни сотиш учун автосалонлар ва уларга хизмат кўрсатиш учун сервис шохобчалари ташкил этдик. Биргина 2023 йилнинг ўзида биз каби тадбиркорлар 630 миллион долларлик 21 минг дона электромобил олиб келди. ҚҚС, утилизация ва бошқа тўловлар ҳисобига бюджетга 1 триллион 250 миллиард сўм тушум тушди".
"Аммо бугунги кунда товарларимиз Хитой ёки Қозоғистон чегарасида қолмоқда. Сабаби, 2024 йил 1 апрелдан бошлаб хусусий тадбиркорларга электромобилларни олиб киришда бир қанча чекловлар қўйилди. Шу боис, тузилган шартномалар ёпилиши, мумкин бўлган дебиторлик қарзлари ва буюртмаларимиз асосида келаётган автомашиналарни ўз корхонамизга кирим қила олмаслигимиз, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан мувофиқлик сертификатлари берилмаслиги каби бир қанча муаммоларга дуч келмоқдамиз".
"Ўзбекистонда автосалонлар ўртасида рақобат пайдо бўлди… Биз тизим яратдик, олиб киргандан кейин сервис кўрсатдик, машинага кафолат бердик. Хитойдан юқори малакали мутахассисларни жалб қилдик. Аммо 1 апрелдан бизга зарб бўлди".
Бизнес вакиллари ўз мурожаатларида Давлат раҳбаридан 1 апрелдан киритилган чекловларни олиб ташлашни ва очиқ бозорни қўллаб-қувватлашни сўрашган.