View in Telegram
Бир қўлли бозор сари: Маиший техника импорти дилерлар назоратига ўтказилади 2024 йил 1 февралдан бошлаб 13 турдаги маиший техника олиб киришда ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакиллари ёки расмий дилерлари бўлиши шарт. Автомобиль монополистлари орзу қилаётган чекловларга маҳаллийлаштириш ниқоби остида фаолият кўрсатувчи маиший техника Картеллари бир уринишда эришишмоқда. Демак, импорти Картеллар назоратига ўтадиган рўйхат билан танишинг: алюмин радиаторлар; сув иситиш қозонлари; сув иситкичлар; буғ қозонлари; чангюткичлар; кир ювиш машинаси; совиткич ва музлаткичлар; телевизор ва монитор; маиший газ печи; духовка ва печка; микротўлқинли печ, дазмол ва сув иситкич; кондиционер; сув насослари. Биз истеъмолчиларни маҳсулотлар нархининг қимматлашиши, сифатининг пасайиши ва танловнинг йўқолиши каби кўргуликлар кутади. Чунки аксар брендлар дилерлиги ва вакиллиги ҳам Ўзбекистонда Картел назоратига аллақачон ўтиб бўлган.
Telegram Center
Telegram Center
Channel