~🌷Кўнгил сўзларим...) Ич-ичингиздан бир нима дегингиз келади-ю айтолмасангиз,туғилган кунларида табриклолмасангиз катта совға шарт эмас - Дил изҳорингизнибиз орқали етказинг
Туғилган кун табриклари йўлловчи Шоҳсанамни шу гуруҳдан топасиз👇
Сирли ҳодисалар, ажабтовур воқеалар ҳаммамиз учун қизиқ. Шу билан бирга уларнинг моҳиятини тушунишга, сабабини билишга бўлган иштиёқимиз борлиги ҳам сир эмас. Наманганлик мухлисамиз Дилдорахон Раҳимова ўз ҳаётида бўлган ана шундай воқеаларни таҳлил қилишга уриниб, бизга мактуб йўллабди...
"Ҳар инсон уйқуга кетганида туш кўради. Мен ҳам кўзим илинишини билан ранг-баранг ҳодисалар оламига шўнғийман. Яъни, тинимсиз туш кўраман. Эътиборли томони шундаки, ҳар бир кўрган тушим менга келажакда содир бўлиши кутилаётган нималардир ҳақида сўзлайди. Бундан баъзан ҳайратга тушаман, гоҳида ваҳима ҳам босади. Келинг, сизга ана шундай воқеалардан бирини гапириб берай...
Кичик овсинимнинг тўртта қизчаси бор. Албатта, ўғил фазанд кўришни шунчалар истардики, ўтириб қолсак ҳасрати шундан бошланарди. Тўртинчиси ҳали бир ёшга тўлмаган, шунинг учун яна фарзанд кўришни режа ҳам қилаётгани йўқ. Буни барчамиз яхши билардик.
Ана шундай кунларнинг бирида тушимга бир болакай кирибди. Икки-уч ёшлар оралиғидаги ўғил бола. Овсиним яшайдиган уйнинг дарвозаси олдида йиғлаб турганмиш. Овсиним уни "Уйга кирма, керагинг йўқ”, деб ҳайдар, бола эса чирилаб йиғлаб оёқларига ёпишармиш. Ҳалиги болакайнинг кўзи менга тушиб ёнимга югуриб келибди.
— Кираман, кираман, — деб уйни кўрсатиб, менга қараб ҳам йиғлармиш.
Раҳмим келиб, овсинимга "уйга киритинг”, дебман.
— Тўрт бола билан эсим оғай деяпти, бу кирса ҳамма жойни ағдар-тўнтар қилади-ю! — дермиш.
— Бўлмаса бизникига юрақол, — дебман болачага.
У эса рози бўлмабди.
Ишонасизми, шу тушни икки кунча ҳатто кундузи кўзим илинганида ҳам кўрдим. Аввалига парво қилмадим. Аммо такрор кўравергач, ўйланиб қолдим. Албатта, таъбир қилишга чўчирдим. Тахминим тўғри чиқишига қараб иш қиламан, дея овсинимга қўнғироқ қилдим.
— Мабодо, бўйингизда йўқми? — сўрадим ундан.
— Йўғ-а, чақалоғим бор-ку, — деди у.
— Ғалати тушлар кўряпман. Менимча, сиз яқинда ҳомиладор бўласиз. Ўғил бўлади. Лекин туғишни истамайсиз. Чунки тушимда ўғлингизни кўряпман. "Уйга кираман”, деб роса йиғлаяпти, сиз киритмаяпсиз...
— Вой, ростданми? — овсинимнинг овози титраб кетди. — Тўғрисини айтсам, чиндан ҳам ҳомиладорман. Олдириб ташламоқчи бўлиб юрибман. Туғишни истамаганим учун ҳам сизга "йўқ”, дегандим. Унда нима қилай? Ростдан ҳам ўғилмикан?
— Туғсаммикан, ё? — иккиланди овсиним. Кейин эса қатъи қарорга келди: — Туғаман. Ахир сиз ҳомиладорлигимни айтмасам ҳам билдингиз-ку, бунда ҳам бир ҳикмат бордир?
Ишонасизми, шу овсиним вақт ўтиб ростдан ҳам ўғилчали бўлди. Иккаламиз ҳам қотиб қолдик.
Бу каби воқеалар ҳаётимда кўп содир бўляпти. Яқинда, қишнинг қорли кунларида ҳам туш кўрибман. Укамнинг уйида меҳмон бўлиб ўтирган эмишман. Раҳматли отам тирик, дастурхоннинг тўрида ўтирганмиш. Дастурхон эса тўла нон эмиш. Бир пайт бир қора қарға деразадан кириб, энг катта нонни олиб кетмоқчи бўлибди. Шунда тўрда ўтирган отам қўлидаги ҳассаси билан нуқиб, қарғани чўчитибди ва нонни олиб қолибди.
Мен ўзимча, "Укамнинг хонадонига барака, ризқ-рўз келади ва у умрбоқий бўлади, ҳеч ким тўсиқ бўлолмайди”, деб таъбирладим. Хавотирга ҳам тушмадим. Аммо, эртасига шундай воқеа эшитдимки, нақ юрагим чиқиб кетаёзди.
— Опа, — деди келиним ҳовлиқиб. — Укангизнинг машинаси қорда сирпаниб, думалаб кетганмиш. Ҳозиргина кўрганлар айтди. Тез юринг, мен боряпман.
Ичимдан нимадир узилгандек бўлди. Йўлда минг хаёлда кетаётганимда бирдан лоп этиб эсимда тушим келди. Ишонасизми, бирдан хотиржам тортдим ва келинимга қўнғироқ қилдим:
— Хавотир олма, эрингга ҳеч нарса қилгани йўқ!
Етиб борганимизда ростдан ҳам укамнинг етти мучаси соғ, машинасини одамлар ёрдамида ўнглаб ҳам олган экан.
Худо бир асради, ҳеч нарса қилмади. Бирор жойим шилинмади ҳам. Садақа бериб юбораман-е! деди у бизни қарши оларкан.
Шунда менинг кўз ўнгимга қарға олиб кета олмаган нон келди. Ичимда дедим: "Ростдан ҳам Худо сени бир асради!”
Одина ҳаммом эшигини кимдир очишга уриниб тиқирлатаётганини эшитиб, юраги тавонига тушиб кетди. Чунки ҳовлида ўзидан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Онаси ёки опаси бўлганда, чақирган бўлишарди. Нияти тўғри одам, нега овоз бермайди. Тиқир~тиқир бир оз тингандек бўлиб, кейин эшик ошкора тақиллади: - Одина... Одиш... Бу мен. Эшикни оч... Овоз эгасини таниган қиз даҳшатга тушди. Чунки бу унинг ўгай отаси эди.
Асли Битлислик бўлган бир олим ўзининг ҳаж сафари асносида Мадинада кўрган бир воқеани ҳикоя қилади.
Масжиди Набавийдан унча узоқ бўлмаган ердаги таҳоратхоналарнинг олдидан ўтиб кетаётган эдим. Қарасам, таҳоратхонанинг эшиги олдида тўртта полис бир ишга ҳозирлик кўргандек шай бўлиб ичкаридан чиқаётган одамларни кузатиб туришибди. Шу пайт ичкаридан бир йигит чиқиб келди. Полислар шу заҳоти у йигитни ушлаб олдилар. Йигит ёлбориб бақира бошлади: –Мен тиланчи эмасман, мен ўғри эмасман. Мен жиноятчи эмасман....
Яқинроқ бориб йигитга қарадим. Мен уни танидим. Уни Равзанинг рўпарасида доим йиғлаб дуо қилаётганини кўрардим. Оқ сариқдан келган. сийрак соқолли 30-35 ёшлардаги Албаниялик йигит эди. Полисларга дедим: –Бу йигит нима гуноҳ қилди? –Сени ишинг бўлмасин. Йўлингдан қолма, Турк. –Лекин, мен билишим керак, бу одам ўғрими? –Йўқ! Ўғри эмас. Бу йигит қочоқлардан. Мадинада ноқонуний юрибди. Биз уни олти йилдан буён қувамиз. Ушлолмаймиз. Энди тутамиз деганимизда, Равзага Расулуллоҳнинг ҳузурларига қочиб кириб олади. У ердан чиқаролмаймиз. –Энди уни нима қиласизлар? –Биз уни учоққа ўтқазиб Албаниясига жўнатамиз. Бу сўзларни эшитиб, йигитнинг эси чиқиб кетди. Бақира бошлади: –Ундай қилманг! Мен ўғри эмасман... Мен жиноятчи эмасман... Мен Расулуллоҳни (с.а.в.) яхши кўраман. Шунинг учун бу ердаман. Мени кетказманг!...
Полислар эса унинг ёлборишларига парво қилмас эдилар. Унинг қўлларини қайириб судрай бошладилар. Ёлборишлари фойда бермаган йигит полисларга деди: –Илтимос, менинг юзимни Расулуллоҳ тарафга қаратинг. У зотга айтадиган гапим бор. Полислар истар-истамас йигитнинг юзини яшил гумбаз тарафга қаратдилар. Айтақол, нима гапинг бор Расулуллоҳга. Йигит яшил гумбазга қараб бир оз тикилиб турди. Кейин қўлларини кўтариб илтижокорона ёлборди: –Эй Расулуллоҳ! Сиз билан келишганимиз шундай эдими? Сиз билан келишган эдик-ку ахир! Сизни деб, отамдан, онамдан кечиб, дўконларимни ёпиб бу ерга келдим ахир! Эй Расулуллоҳ! Сизга қўшни бўламан деб, сўз бердим, ахир. Энди қаранг буларни, эй Расулуллоҳ! Менга монелик қилмоқчилар. Сиз аралашмайсизми, эй Расулуллоҳ!?
Шу сўзларни айтар экан, йигит ерга шилқ этиб йиқилди. Полислар уни турғазмоқчи бўлишди. Йигит қимирламасди. Полислар уни қутулиб қолишлик учун номер кўрсатяпти, деб бир икки туртдилар. Кейин ичкаридан идишда сув олиб чиқиб юзига сепишди. Фойдаси бўлмади. Йигит қимирламасди. Атрофдагилардан бири: Ўлиб қолмадимикин? –деди. Полислар, "биз унга ўладиган бир иш қилмадик-ку", дейишди. Кейин "тез ёрдам" чақиришга мажбур бўлишди. Бир оздан сўнг мана шу 7-чи рақамли эшикдан "Ambulance" машинаси келди. Докторлардан бири тушиб йигитнинг бўйин томирини ушлаб кўрди:
Кейин машинада маййитни ҳув анави ерга, Бақиъ қабристони тарафга олиб бордилар. Мен орқаларидан бордим. Улар маййитни ювдилар. Мен уларни кузатиб турдим. Тобутини кўтаришаман, дея ҳаракат қилдим. Лекин, полислар йиғлаб шундай дедилар: –Ҳеч ким тегмасин. Бу қилган гуноҳимиз бизга етарли. Уни бизга қўйиб беринг. Балки, у дунёда бизни кечирар бу муборак йигит....
Кўряпсизларми? Йигит мана шу ерда, одамларнинг кўз ўнгида Расулуллоҳга: "Нега аралашмайсиз, эй Расулуллоҳ?" деди. Шу заҳоти Азроил унинг жонини олди...
Аллоҳ барчамизга мана шу Албан йигити каби Расулуллоҳга нисбатан муҳаббатли бўлишимизни насиб айласин! Унинг руҳига ва бошқа кимсасизларнинг руҳи учун бир "Фотиҳа" ўқишингизни сўрайман...... 📚ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА📚
Бир кишининг тўққизта қизи бор эди. Хотини ўнинчисига ҳомиладор бўлганида уни туғруғхонага олиб борди. Йўлда эр хотинига: "Агар туғилажак фарзандимиз қиз бўлса, сен билан менинг орам очиқ, яъни ажрашамиз", деб айтди. Туғруқхонадан телефон қилиб, хотинингиз ўғил бола туғди, дея хабар беришди. Эр туғруқхонага яшин тезлигида етиб борди ва ўғил фарзандини кўриш истагида эканини айтди. У ўғил фарзандини кўргач юзи қорайиб, ғазабини ичига ютди. Чунки туғилган бола ногирон ва юзи таниб бўлмас дарадажада буришган эди. Дўхтир туғилган бола билан табриклаш учун отасининг олдига келганида, отаси: "Мен ўғил бола туғилишини хоҳлардим у, аммо бу каби ногиронни хоҳламаган эдим", деди. Шунда дўхтир: "Агар шу чақалоқ соғлом қиз бўлганида нима дер эдинг? Сен рози бўлармидинг?" деган эди, ота: "Ҳа", деди. Дўхтир соғлом қизни топшириб:"Муборак бўлсин! Қўйнингдаги ногирон болани хотининг туғмаган. Хотининг мана шу чиройли қизалоқни туғган", деди.
🦶🏻Оёқдаги қийшайишни тўғрилаш учун Фиксатор. 📅 Натижаси 1 ойда сезилади
✅ Бош бармоғини ва бўғинини текислайди ✅ Оғриқ ва шишишни енгиллаштиради. ✅ Оёқнинг табиий ҳаракатчанлигини сақлайди ✅ Кечаю кундуз кийиш учун мўлжалланган
Valufix Германиядаги Фраунҳофер институтининг Олимлари ва этакчи немис ортопедия шифокорларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан яратилган маҳсулотдир. Valufix оёқ биомеханикасининг барча жиҳатларини ҳисобга олади.
Ушбу пластикнинг асосий фарқи шундаки, тузатиш нафақат бош бармоғини тўғрилашга, балки кўндаланг текис оёқларга қарши курашишга қаратилган. Шундай қилиб, Valufix нафақат "суяк" билан, балки унинг пайдо бўлишига олиб келадиган сабаб билан ҳам курашади.