View in Telegram
​​Бир кишининг тўққизта қизи бор эди. Хотини ўнинчисига ҳомиладор бўлганида уни туғруғхонага олиб борди. Йўлда эр хотинига: "Агар туғилажак фарзандимиз қиз бўлса, сен билан менинг орам очиқ, яъни ажрашамиз", деб айтди. Туғруқхонадан телефон қилиб, хотинингиз ўғил бола туғди, дея хабар беришди. Эр туғруқхонага яшин тезлигида етиб борди ва ўғил фарзандини кўриш истагида эканини айтди. У ўғил фарзандини кўргач юзи қорайиб, ғазабини ичига ютди. Чунки туғилган бола ногирон ва юзи таниб бўлмас дарадажада буришган эди. Дўхтир туғилган бола билан табриклаш учун отасининг олдига келганида, отаси: "Мен ўғил бола туғилишини хоҳлардим у, аммо бу каби ногиронни хоҳламаган эдим", деди. Шунда дўхтир: "Агар шу чақалоқ соғлом қиз бўлганида нима дер эдинг? Сен рози бўлармидинг?" деган эди, ота: "Ҳа", деди. Дўхтир соғлом қизни топшириб: "Муборак бўлсин! Қўйнингдаги ногирон болани хотининг туғмаган. Хотининг мана шу чиройли қизалоқни туғган", деди. 📚ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА📚
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily