Одина ҳаммом эшигини кимдир очишга уриниб тиқирлатаётганини эшитиб, юраги тавонига тушиб кетди. Чунки ҳовлида ўзидан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Онаси ёки опаси бўлганда, чақирган бўлишарди. Нияти тўғри одам, нега овоз бермайди. Тиқир~тиқир бир оз тингандек бўлиб, кейин эшик ошкора тақиллади:
- Одина... Одиш... Бу мен. Эшикни оч...
Овоз эгасини таниган қиз даҳшатга тушди. Чунки бу унинг ўгай отаси эди.