View in Telegram
Мен ўқитувчиман, 22 йилдан бери абьюзер эр билан яшаб келдим, фарзандларим бири талаба, бири ўқувчи. Улар руҳан эзилмасликлари учун уйдан ташқарига ёшликларидан чиқариб юбордим, бири 1-синфдан, бири 5-синфдан лицейларга, ётоқли ўқишларга кетишган. Эрим 18 йил давомида ойлигимгача оволиб, ўзини қонун-қоидалари бўйича яшашимга мажбурлади. Кўнмаган пайтларимда роса калтаклаб, ҳақоратлаб, кетишимга йўл қўймай, шантаж қиларди. Сингилларингни уйини бузвораман, отанг ва укангни кўчада бош кўтаролмайдиган гапларни тарқатаман ва ҳоказо қўрқитишлар билан кеткизмасди. Тўғри, яхши яшаган пайтларимиз ҳам бўлган, лекин шундаям қачон жаҳли чиқиб, қачон урвораркин деб хавотирда яшаганман. Доим мени рашк қилиб, хиёнатда айблаб туҳмат қилиб келган. Наша чекишини охирги пайтларда яширмай ҳам қўйганди. Бора-бора рухиятига наша таъсир қилганми, айтмаган гапларимни айтдинг, дейдиган ҳам бўлиб қолди. Пичоқ кўтариб югурган, ўроқ кўтариб устимга югурган вазиятлар ҳам бўлган, юрагим тушиб қолсаям яшашга мажбур эдим. Охирги жанжалда шартта ота уйимга кетдим, ажрашмоқчиман, лекин бирга қурган уйимизни бермоқчи эмас, менга қоладиган бўлса у уйни ёқворармиш. Хуллас, ота онам мени яшамаслигим тарафдори, болаларим ҳам қайтиб борманг олдига дейишяпти. Катта ўғлим 21 га кирди, 3-4 йилда келин оладиган ёшдамиз, лекин бу одам билан қўша қарисам хор бўлишимга ақлим етиб қолди, чунки касал бўлсам ишонмайди, ўзингча қилаяпсан дейди. Лекин ҳозир ажрашсам уйсиз, ижарада яшашимга тўғри келади. Маслаҳат беринглар, кимларнингдир бошидан шунақа воқеалар ўтганми, мен тўғри қарор қабул қилдимми? =============== Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9 _______ #СукутСақлама #SukutSaqlama #Ўқувчилардан
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily