View in Telegram
Ички мизогиния — бу жамият босими ва кўпинча тажовузкор тарзда сингдириб бориладиган умидларга реакциядир. Ўз қадр-қиммати ва хавфсизлиги учун доимий таҳдидга дуч келган аёл, унинг устида ҳукм чиқарадиган шахслар билан ўзини қиёслаши мумкин. Бу унга умум қабул қилинган меъёрларга мослашиб, ўз тажрибасидан узоқлашишга имкон беради. Аста-секин, сексистик қарашлар унинг учун одатий бўлиб қолади. Ички мизогиния «pick-me girl» ва ўзини ўзи объективлаштиришда намоён бўлади. «Pick-me girl» — бу бошқа аёллардан ажралиб туриш мақсадида ўзларини уларга қарши кўрсатувчи қизлар. Улар «Мен бошқа қизларга ўхшамайман» деб эркаклар эътиборига тушишга ҳаракат қилади. Бундай қизлар аёлларга хос бўлган қизиқишлар устидан кулиб, гўёки жиддий эмас деб масхара қилишади ва ўзларининг устунлигини кўрсатишга ҳаракат қилишади. Бу йўл билан улар ички ўзларини қабул қилмаслик хисси яширин бўлиб, танқид ва бошқалар билан рақобат орқали эътирофга сазовор бўлиш нияти ётади. Ўзини ўзи объективлаштириш — ички мизогиниянинг яна бир кўриниши. Аёл ўзини ўз кўзлари билан қабул қилмайди ва бунинг ўрнига ўзини ташқи томондан, худди "эркак нигоҳи" орқали баҳолай бошлайди. У жамият томонидан ўрнатилган стандартларга қанчалик жавоб беришини тушунишга ҳаракат қилади ва жамият розилигини олишга интилади. Бу унинг ташқи кўринишини, хулқ-атворини, меъёрларга мослигини доимий равишда таҳлил қилишига ва унга риоя қилиш мажбуриятини ҳис қилишига олиб келади. Ўзини ўзи объективлаштириш ўзини чуқур ички рад этиш билан боғлиқ бўлиб, бу ҳавотирлилик, ўзини паст баҳолаш ва тан олиниш учун бошқа аёллар билан рақобатлашиш истагини келтириб чиқаради. Кейинги постда ички мизогиния қандай намоён бўлишига тўхталамиз. #СукутСақлама
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily