View in Telegram
Бу воқеа 13 ёшлигимда содир бўлди. Вилоятлик бўлганим учун одатда биз кийим-кечакларни дўконлардан эмас, бозорлардан харид қилар эдик. Ўша пайтда сентябрь янги ўқув йили яқинлашаётган, ҳамма мактаб учун кийим-кечак, ўқув қуроллари сотиб олиш ташвиши билан овора эди. Мен ҳам онам билан янги ўқув қуроллари сотиб олиш учун бозорга бордик. Бозор жуда ҳам гавжум ва тиқилинч эди. Хатто нафас олиб бўлмайдиган даражада одамлар бир-бирига ёпишиб юришга мажбур бўладиган айрим расталар ҳам бор эди. Ана шундай расталардан бирида тумонат одамлар ичида, тиқилинчда, базўр нафас олиб кетаётганимда кимнингдир қўллари аввалига кўкракларимни қаттиқ ушлаганини кейин эса белимдан маҳкам қучоқлаганини пайқадим-у, қўрқиб кетдим. Онам мендан бир қадам олдинда кетаётган эди. Тумонат одамлар орасида уни йўқотиб қўймаслик учун қўлларидан ушлаб олган эдим. Орқамга ўгрилдим-у, менга ғалати юз ифодаси билан кулиб турган катта ёшли эркакни кўрдим. Бола бўлганим учунми, ёки бундай ишларга ҳали ақлим етмагани учунми, ўша вақтлар, ўша педофил менга жинсий тажовуз қилганини билмаган эканман. Биз онам билан расталарни айланар эканмиз, у бизнинг ортимиздан тақиб қилди. Мен эса ортимга ўгрилиб, ҳар гал уни кўрганимда қаттиқ қўрқиб кетар эдим. Афсуски, онамга бўлган воқеани айта олмадим. Уялганим учун, болаларча ақлим билан бу жуда уятли ҳолат деб ўйлаб, воқеани онамга айтишга жазм қила олмадим. Қолаверса онам жуда жахлдор, асабий инсон бўлгани учун, унга ўз фикримни ифода этишга, хаттоки у билан она ва қизларча дилдан суҳбатлашишга жуда ҳам қўрқар эдим. Эркак то машинага қадар бизни кузатиб борди. Мен эса қўрқувдан ўзимни йўқотиб қўйган эдим. Уйга қайтганимиздан сўнг 1 ҳафта иссиғим чиқиб касал бўлиб ётиб қолдим. Ҳозир эса тиқилинч жойлардан одамлар гавжум жойлардан қаттиқ қўрқаман. Ўзимни нафас ололмаётгандек, кимдир бўйнимдан бўғаётгандек хис қиламан. Менда фобия шаклланган... =============== Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9 _______ #СукутСақлама #SukutSaqlama #Ўқувчилардан
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily