View in Telegram
#маънавият_тафаккур_хулоса О р з у н и н г к ў р и н и ш л а р и Орзу баъзан бу тарзда бўлади: кўнглингга ёқадиган автомобил, кўп қаватли иморатли уч-тўрт ҳовли, Испаниёда вилла, Англиёда қадимий сарой, шаҳзода Ульямс иштирок этадиган базм, камида уч-тўрт миллиард евро, “яхта” деб аталадиган маишат кемалар, жазманликка фақат “дунёнинг энг гўзали” ва ҳоказа. Орзу баъзан бу тарзда ҳам бўлади: Ватанни севиш, озодликка ишониш, ҳақиқатни таниш, бемалол йиғлаш, ҳеч бўлмаса, бир бор бозорда ўйланмай пул сарфлаш, йиқилганни суяш, кулгинг келса – кулиш, орзунинг ортидан кетиш, инсофни ҳар кун яратиб туриш, фақат имоннинг гапига кўниш, ҳалолни “ҳалол”, ҳаромни “ҳаром” дейиш ва ҳоказо. Орзу – яна бу тарзда ҳам бўлади: бир парча нон, бир парча нон, бир парча нон, бир парча нон... Эсингдан чиқмасин, орзу шу тарзда ҳам бўлади. Шу тарзда ҳам... Эсингдан чиқмасин. 29.11.2011. Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимнинг “Танланган асарлари”дан (Тошкент, “SHarq” НМК, 2021 йил). Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily