Йилнинг сўнгги тайинловлариСудьялар олий кенгаши қарори билан:
Рахимов Рахматжон Ахмаджонович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Асака туман судининг раиси лавозимига;
Туракулов Тулкин Байтураевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Шеробод туман судининг раиси лавозимига;
Турсунов Салимжон Абдусаломович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига;
Игамов Ғайрат Рахманович – судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилояти Косон туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;
Мусоев Мансур Ризоевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар судининг судьяси лавозимига;
Алимова Аропат Мирзахидовна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Қибрай туман судининг судьяси лавозимига;
Гуламова Мукаддас Зиядуллаевна – судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига тайинланди.
Шунингдек:Эрназаров Максуд Маматқулович (2025 йилнинг 1 январидан) судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Арнасой туман судининг тергов судьяси лавозимига тайинланди.
Каналга уланиш:
@sudyalaroliykengashi