Д И Қ Қ А Т, Т А Н Л О В!
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби кабинет мудири лавозимига малакали мутахассисларни ишга таклиф қилади.
Талабгорлар:
олий юридик маълумотга;
ҳуқуқий таълим соҳасида муайян билим ва иш кўникмасига;
АКТдан самарали фойдаланиш лаёқатига эга бўлишлари талаб этилади.
Хорижий тилларни (инглиз, немис, француз) биладиган шахслар устунликка эга бўлади.
Талабгорлар танлов асосида қабул қилинади.
Тайинлов тегишли комиссия суҳбати хулосасига кўра амалга оширилади.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган шахслар Судьялар олий мактабининг sudyalaroliymaktabi@umail.uz электрон почтасига ёки Судьялар олий мактабига
(100097, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уй) қуйидаги ҳужжатларни юборишлари сўралади:
ариз
а (яшаш манзили ва уяли телефон рақамини кўрсатган ҳолда);
маълумотнома (объективка).
Аризалар 2025 йил 14 январь соат 17:00 га қадар қабул қилинади.
Мурожаат учун тел.: (55) 501-01-67
Каналга уланиш:
@sudyalaroliykengashi